Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +16°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Саломатлик

    Озишга ёрдам берадиган 5 микроэлемент

    28.06.2021, 21:58 27379

    Қайси микроэлементлар вазн ташлашга ёрдам бериши ҳамда улар қайси маҳсулотлар таркибида бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Хром

    Моддалар алмашинувида фаол иштирок этадиган хром инсулин билан бирга глюкозани яхши сингишига ёрдам беради, қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфининг олдини олади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, асосийси мазкур микроэлемент озиш жараёнида ҳам асосий рол ўйнайди. Қондаги қанд миқдорини назорат қилиб, ширинликка бўлган мойилликни камайтиради. Шундай қилиб рационда хром қанча кам бўлса, иштаҳа ҳам карнай бўлмайди. Катталар учун кунлик меъёр 150 миллиграммни ташкил қилишига қарамай, ҳеч ким меъёрнинг ярмини ҳам истеъмол қилмайди.

    Хромга бой маҳсулотларни истеъмол қилганда организмда қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:

    • Чой ёки қаҳвага шакар одатдагидек кўп қўшилмайди;
    • Пирожний ейишга хоҳиш бўлмайди;
    • Тетик ва кучга тўла бўлиш;
    • Жисмоний зўриқишлар муаммо бўлмайди;
    • Вазн ташлаш.
    Хромга бой маҳсулотлар:

    Ёнғоқлар, хандон писта, гречка, арпа ёрмаси (перловка), қаттиқ пишлоқ, сут маҳсулотлари, товуқ гўшти, қўзиқорин, пиёз, картошка, ловия, нўхат, барра помидорлар ва бодринг, шунингдек, гулкарам, брокколи, апельсин, ёғли денгиз балиғида хром бисёр бўлади.

    Кальций

    Парҳезшунослар кальцийни озишни истаганлар учун кальцийдан яхшиси йўқ, деб ҳисоблайди. Кальцийга бой маҳсулотлар истеъмол қилинганда организм ҳар доимгидан ҳам фаолроқ ишлайди.

    Метаболизмни жадаллаштиради, ҳужайралараро моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди. Асаб ҳужайраларининг таъсирчанлигини камайтиради. Мушаклар спазмини бартараф қилиб, қоннинг ивиши меъёрда бўлишини таъминлайди. Шунингдек, холестеринни камайтириб, буйрак усти безлари ҳамда қалқонсимон безнинг меъёрда ишлашига ёрдам беради. Организмдаги кальций миқдори меъёрда бўлиши учун нафақат унга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, балки микроэлементни организмдан чиқариб юбориши ёки миқдорини камайтириши мумкин бўлган туз ва кофеиндан тийилиш керак.

    Кальцийга бой маҳсулотлар:

    Кунжут, бодом, ёнғоқ, ерёнғоқ, майиз, соя, карам, кўк пиёз, сабзи, картошка, сутли маҳсулотлари, тухум, салат барги ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой маҳсулотлар саналади.

    Магний

    Ортиқча вазндан қутулишга ёрдам берадиган магний, ҳужайраларни кислород билан тўйиниш хусусиятини жадаллаштиради. Натижада глюкоза ва алмашинуви ва метаболизм яхшиланади. Рационга магнийга бой маҳсулотларни қўшганда организмда қуйидаги ўзгаришлар юз беради:

    • Юрак ритми меъёрда бўлади;
    • Қондаги қанд миқдори камаяди;
    • Нафас олиш яхшиланади;
    • Тишлар ҳолати яхшиланади.
    Магнийга бой маҳсулотлар:

    Дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқлар, какао, денгиз маҳсулотлари, кўкатлар, қовоқ ва кунгабоқар писталари, кунжут, шоколад, ясмиқ ва ловия магнийга бой саналади.

    Темир

    Қон томир тизими учун аҳамиятли ҳисобланган темир моддаси, гемоглабинни юқори бўлиши ва иммунитетни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Ушбу микроэлемент ҳужайраларни кислород билан таъминлайди, метаболизмни жадаллаштиради, қалқонсимон без гормонларининг меъёрда ажралишини яхшилайди, мияни фаол ишлашига ёрдам беради.

    Темирга бой маҳсулотлар:

    Жигар, гўшт, ловия, қуритилган мевалар, анор, олма ва ўрик темир моддасининг кони саналади.

    Калий

    Ортиқча вазндан қутулиш учун ҳаракат қилаётганларнинг таомномасида, албатта калийга бой маҳсулотлар ўрин олиши керак. Акс ҳолда унинг танқислиги селюллит ва шишлар, ошқозон-ичаклар трактида муаммолар келиб чиқишига олиб келади. Агар турмуш тарзи мунтазам жисмоний зўриқишларни тақозо қилса, калийнинг кунлик меъёри бироз кўпроқ бўлиши керак.

    Калийга бой маҳсулотлар истеъмол қилинганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

    • Асаб тизими фаолияти яхшиланади;
    • Мушаклар тонуси ошади;
    • Шишлар йўқолади;
    • Организмда тўпланган токсинлар чиқиб кетади;
    • Ферментлар сабаб овқат тез ва сифатли ҳазм бўлади:
    • Қон босими меъёрда бўлади.
    Калийга бой маҳсулотлар:

    Қуритилган мевалар, банан, картошка, ўрик, ёнғоқлар, исмалоқ, қорағат калийга бой маҳсулот саналади.

    Мавзуга доир: 

    • Эгилган бўйин: Телефонга муккасидан кетиш саломатлик ва қомат учун қанчалик хавфли?
    • Саломатликка чекишдан ҳам хавфлироқ бўлган одат — кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари
    • Компьютерда кўп ишлайдиганлар орттирадиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш чоралари
    • Туриб ишлаш учун 5 та сабаб
    • Ўтириб ишлашнинг зарарини қандай камайтириш мумкин?

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

     Тошкентда қурилиш сабаб 500 дан ортиқ дарахт кўчирилиши мумкин

    Бугун, 00:10

    Apple сенсорли матони патентлаш учун ариза топширди. Бу нимани англатади?

    Кеча, 23:58

    Тошкентда йўловчи автобус бетон устунга бориб урилди (видео)

    Кеча, 23:55

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    Кеча, 23:40

    Шавкат Мирзиёев Германияга етиб борди (фото)

    Кеча, 23:30

    Китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар, Англиядаги энг машҳур дарахт — 28 сентябрь суратлари

    Кеча, 23:16

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    Кеча, 22:40

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликнинг иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш доим қийин кечган” — профессор Питер Ван Ден Бош Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги...

    Кеча, 22:25

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    Кеча, 22:15

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    Кеча, 21:55

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар, Англиядаги энг машҳур дарахт — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш ҳудудини тозалаш ишлари бошланди — фоторепортаж

    10:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    12:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.