Ўзбекистон ҳудудига 28 июндан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳафта давомида мамлакат бўйича, асосан, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража, кундуз кунлари 38-41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43 даражагача иссиқ бўлади.
Қайд этилишича, бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири, июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага кўп. Бироқ Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса, сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 26—27 июнь кунлари Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланганди.
Изоҳ (0)