Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 4 ёшли қўшни қизнинг тилла зирагини ўғирлаш учун унга 4 та уйқу дори ичирган мактаб ўқувчисига жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 25 май куни соат 09:30 ларда туманнинг «Водий» маҳалласида ижарада яшовчи, мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қиз М.А. кўчада ўйнаб юрган қўшниси бўлган 4 яшар қиз Л.М.ни кўриб, уни яшаш уйига олиб кирган. Сўнг 4 дона «Амитриптлин» номли таблеткани ярим пиёла сувга эритиб бериб, ухлаб қолганидан фойдаланиб, қизчанинг 700 минг сўмлик тилла зиракларини ечиб олган.
26 май куни вояга етмаган М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)