• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда коронавирусга қарши эмланмаган мансабдорлар ҳукумат биносига киритилмаяпти, Италияда вакцина олмаган шифокорлар ишдан четлатилмоқда

    Россияда коронавирусга қарши эмланмаган давлат хизматчилари учун Москва вилояти ҳукумат биносига кириш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазири Светлана Стригункова маълум қилди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    «Биз ўзимиздан бошладик. Охирги олти ой ичида эмланмаган ёки (коронавирус билан) касалланган давлат хизматчилари ва бошқа ишчилар учун деярли бугундан бошлаб ҳукумат биносига кириш тақиқланди», — дея хабар қолдирди у коронавирусга қарши кураш бўйича Москва вилояти тезкор штабининг Telegram каналида.

    21 июнь куни Подмосковьеда инфекция юқтириш бўйича 1811 та янги ҳолат аниқланди. Минтақа учун бу пандемия бошланганидан буён қайд этилган кунлик рекорд. Москва вилоятида касалхонага ётқизишлар сони ҳафтасига 40 фоизгача ўсиб бормоқда. Ҳудудда кунига ўртача мингдан ортиқ бемор касалхоналарга юборилмоқда.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусга қарши эмланмаганлар учун чекловлар жорий қилина бошлади

    Италияда ҳалигача коронавирусга қарши эмланмаган тиббиёт ходимлари ишдан четлаштирила бошланди. Вакцинациядан бош тортган тиббиёт ходимига ҳамкасблари ва беморлари билан алоқа талаб этилмайдиган бошқа иш таклиф қилиниши мумкин, аммо агар шундай иш ўрни мавжуд бўлса. Акс ҳолда бундай ходимлар 31 декабрга қадар иш ҳақисиз ишдан четлаштирилиши мумкин.

    Тегишли қоидалар 1 апрель куни Италия Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган коронавирусга қарши кураш тўғрисидаги фармонда келтирилган. Ҳужжат барча тиббиёт ходимлари учун мажбурий вакцинацияни назарда тутади. Ушбу масъулият давлат ва хусусий тиббий-ижтимоий тузилмаларда, шунингдек, дорихоналарда ишлайдиган соғлиқни сақлаш мутахассисларига тегишли.

    Таъкидланишича, Италиядаги профессионал уюшмалар ва шифохоналар ушбу соҳадаги барча шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа ишчиларнинг рўйхатини тақдим этган. Апрель ойида соғлиқни сақлаш идоралари уларнинг барчасига вакцинация ҳужжатлари, эмланишга келишни тасдиқлаш ёки вакцинадан воз кечишни қонунийлаштирадиган сабабларни тақдим этиш учун таклифнома юборган. Маълум бўлишича, таклифнома олганларнинг аксарияти вакцина олишга келмаган.

    Мавзуга доир: Италияда коронавируснинг «нигерияча» штамми аниқланди

    Филиппин президенти Родриго Дутерте коронавирусга қарши эмлашни истамаганларни зараркунандалар деб ҳисобламоқда. У фуқароларга уларни ҳибсга олиш ва мажбурий равишда эмлаш билан таҳдид қилди

    «Агар эмланишни истамасангиз, сизни ҳибсга оламан ва вакцина дозасини юбораман», — деган Филиппин президенти. «Сизлар зараркунандасиз, биз аллақачон азият чекяпмиз, сиз эса вазиятни оғирлаштиряпсиз. Мени нотўғри тушунманг, лекин мамлакатда вазият инқирозли, фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда», — дейди у.

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Филиппинда пандемия бошланганидан бери 1,4 миллион кишида COVID-19 қайд этилган. Коронавирус ташхиси қўйилган 23,7 минг киши вафот этган.

    Мавзуга доир: Филиппинда COVID-19 сабаб 15 минг нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди

    22.06.2021, 20:42   Изоҳ (0)   17040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда сўнгги уч кундан буён илк бор энг кам одамда COVID-19 аниқланди ва эмланиш бўйича рекорд ўрнатилди

    22.06.2021, 17:40

    Ким Чен Иннинг синглиси АҚШнинг КХДРга нисбатан умидлари «хато» эканини айтди

    22.06.2021, 16:33

    Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида расман маълум қилинди. Аввалроқ мамлакат COVID-19 устидан ғалаба қозонганини эълон қилганди

    22.06.2021, 15:34

    Туркманистон пойтахтида COVID-19’нинг янги тўлқини кузатилмоқда

    22.06.2021, 13:55

    «Толибон» Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги ҳудудини эгаллаб олди

    22.06.2021, 13:25

    ЖАРда бирйўла ўн фарзандли бўлганини эълон қилган аёл руҳий шифохонага ётқизилди

    22.06.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.