Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Қизнинг сўзларига кўра, воқеа 23 май куни содир бўлган. Ўша куни у тунги навбатчиликда қолган. Соат кечки 10 дан ўтиб, 11 ларга яқин корхона устаси кириб келиб, ундан коридорга чиқишини сўраган.

«Чиқмасанг бўлмайди деди. Шундан сўнг оёқ-қўлимни боғлаб, машинада олиб кетишди. Ишимизнинг ёнбошида қурилиши битмаган 9 қаватли бино бор эди. Бинонинг атрофида бир-икки одам бор эди. Оғзим боғлаб қўйилгани учун бақиролмас эдим. Ҳолат машинада бўлди», — деган қиз.

Жабрланган қизнинг айтишича, оилада фақат онаси иккови пул топади, отаси ва укаси ҳеч қаерда ишламайди.  «Оилавий шароитимиз оғирроқ. Оиламизга моддий ёрдам бўлсин, деб ишламоқчи эдим», — деган у.

Аввалроқ Сурхондарёда аёл зўрланганини айтиб, ёрдам сўрагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Метан заправкаларда инқироз — душанба оғир ўтади, ваъда ваъдалигича қолди
Спорт
ЖЧ—2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қандай солиқ имтиёзлари бор?