Тошкент—Хожикент йўналишида ҳаракатланувчи электропоезд Оққавоқ темир йўл бекатида тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 10 июнь куни соат 08:18 да ушбу йўналишда ҳаракатланувчи 6429-сонли электропоезд Оққавоқ темир йўл бекатида Тяговий электродвигателдан тутун чиққани сабабли ҳаракатини тўхтатган.
Ҳозирда электровозни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Тошкент—Хожикент поездларининг 4 та рейси бекор қилинганди.
Ушбу йўналишдаги шаҳарлараро тезюрар поезди қатнови 2019 йилнинг май ойидан йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)