Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Англия терма жамоаси 18 июнь, жума куни Шотландия билан баҳс юритди.
«Уэмбли» стадионида ўтган беллашувда жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозалар ишғол этилмади. Шу тариқа Британия дербисида жамоалар дуранг натижага имзо чекди.
Гуруҳнинг илк ўйинида Хорватия ва Чехия терма жамоалари ҳам 1 очкодан бўлишиб олганди. 2-турдан кейин D гуруҳидаги ҳолат ва гуруҳ тақвими:
Евро—2020
Гуруҳ босқичи, 2-тур
18 июнь, жума
Англия – Шотландия 0:0
Англия: Пикфорд, Стоунз, Шоу, Мингз, Жеймс, Филлипс, Райс, Фоден (Грилиш, 63), Маунт, Стерлинг, Кейн (Рэшфорд, 74).Шотландия: Маршалл, Одоннелл, Тирни, Ҳенли, Робертсон, Макгинн, Мактомини, Макгрегор, Гилмор (Армстронг, 76), Адамс (Нисбет, 86), Дайкс.
Огоҳлантиришлар: Макгинн (16), Одоннелл (87).
Изоҳ (0)