Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, «Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг Андижон вилоятига бундан олдинги ташрифи 2020 йилнинг майида амалга оширилган эди. Ўшанда давлат раҳбари Андижон шаҳрида қурилган 7 ва 16 қаватли янги уйларни бориб кўрган, вилоятда ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)