Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона шаҳридаги «Хўжамағиз» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ғанижон Одилов ва Мунаввархон Одилова хонадонида бирйўла тўрт нафар эгизак фарзанд — уч ўғил ва бир қиз дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм қўйилган. Одиловлар оиласида 2016 ва 2018 йилда ҳам қиз фарзандлар дунёга келган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар зудлик билан жонлантириш бўлимига ўтказилган ва керакли муолажалар қилинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фарғона шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни туғруқхонанинг ўзида сайёр тартибда топширган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 июнь кунига қадар Фарғона вилоятида 35 минг 125 нафар бола дунёга келган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда