• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Россия Путин ва Байденнинг учрашувидан нималар кутаётганини маълум қилди

    Швейцариянинг Женева шаҳрида 16 июнь куни бўлиб ўтадиган Россия—Америка саммити пайтида шаҳар устидаги ҳаво майдони фуқаролик самолётлари учун ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Швейцария мудофаа, фуқаро муҳофазаси ва спорт федерал департаментининг расмий вакили Мирей Флери «РБК»га маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Мумкин бўлган чора-тадбирлар орасида ҳаво майдонини кузатиб бориш, қирувчи самолётларни ва қуруқликдаги ҳаво мудофаасини жойлаштириш ва агар керак бўлса, фуқаролик авиацияси учун ҳаво майдонидан фойдаланишни чеклаш ҳам бор», — деди у.

    Флерининг сўзларига кўра, Женева устидаги ҳаво майдонини кузатишга тайёргарлик кўрилмоқда, аммо келишувларнинг моҳияти тўғрисида батафсилроқ маълумот беришнинг иложи йўқ.

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Путин ва Байденнинг учрашувидан катта ютуқ кутмасликка чақирди.

    «Биз иллюзия яратмаймиз ва қандайдир ютуқлар бўлади, тарихий қарорлар қабул қилинади, деган тасаввур ҳосил қилишга уринмаймиз. Аммо икки етакчи ядровий давлатларнинг юқори лавозимли расмийлар даражасидаги суҳбат, албатта, муҳим, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим» — деди вазир.

    Унинг сўзларига кўра, Женевадаги учрашувда Путин ва Байден ўз мамлакатларига нисбатан глобал ва маҳаллий таҳдидлар тўғрисида фикр алмашиши кутилмоқда.

    Ўз навбатида Оқ уй Байден ва Путиннинг бўлажак учрашуви биринчи навбатда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарурлигини маълум қилди.

    «Биз буни Америка манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим қисми деб биламиз. Шу сабабли мамлакатларимиз ўртасидаги зиддиятларга қарамаай, аксинча, шу зиддиятлар туфайли президент Байден Владимир Путин билан учрашмоқда», — деди Оқ уй вакили Карен Жан-Пьер.

    Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Москва кўплаб масалаларни ҳал қилиши керак. Байден Америка позициясини АҚШнинг бошқа расмийларига қараганда яхшироқ етказади.

    «Жавобни тўғридан-тўғри президент Путиндан эшитиш — бу Россиянинг режалари ва ниятларини тушунишнинг энг самарали усули. Айниқса қийин муносабатларда раҳбарларнинг ўзаро мулоқоти ўрнини ҳеч нарса боса олмайди», — деди Оқ уй вакили.

    Унинг таъкидлашича, раҳбарлар ўртасидаги юзма-юз суҳбат икки мамлакат позицияларини яққол тушуниш, мавжуд қарама-қаршиликларни юмшатиш ва алоқа нуқталарини топиш имконини беради.

    13 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби билан учинчи давлат ҳудудида учрашиш истаги борлигини айтган эди. Кремль саммитнинг Евроиттифоқ давлатларидан бирида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди. 4 май куни Байден учрашувнинг июнь ойида бўлиб ўтишини «умид билан кутаётгани»ни айтди. Кейинчалик Кремль раҳбарларнинг учрашуви 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтишини тасдиқлади.

    Аввалроқ Байден Путин билан учрашувда унга нималар дейишини маълум қилган эди.

    02.06.2021, 12:25   Изоҳ (0)   28666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ Хитойнинг коронавирусга қарши Sinovac вакцинасини маъқуллади. Бу ташкилот томонидан маъқулланган еттинчи вакцинадир

    02.06.2021, 11:27

    Хитойда одамга янги турдаги парранда гриппининг юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди

    02.06.2021, 08:39

    Перуда COVID-19 қурбонлари сони қайта ҳисобланганидан кейин икки баравар кўп бўлиб чиқди

    02.06.2021, 08:08

    Шри-Ланка соҳиллари яқинида кемада 13 кун давом этган ёнғин ўчирилди (видео)

    02.06.2021, 07:48

    Рамзан Қодиров Россия ҳудудлари бўйича 2020 йилнинг энг бой раҳбари бўлиб чиқди

    01.06.2021, 23:45

    Туркманистонда темир йўл ҳаракати тўлиқ тикланди

    01.06.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.