АҚШда катахула зотига мансуб Рокси лақабли ит соғлиги билан муаммо юзага келган Лекер лақабли бошқа бир ит — олтин ретривернинг қаровчисига айланди, деб хабар беради Meduza.
Маълум қилинишича, Лейкернинг тез-тез тутқаноғи тутиб туради. Олти ойлигида унга эпилепсия ташхиси қўйилган ва дори-дармон ичиш буюрилган. Дорилар тутқаноқни назорат қилишга ёрдам беради, бироқ баъзида ит ўзи билан нима содир бўлаётганини тушунмаган ҳолда югуриб, йиғлай бошлайди.
Лейкернинг уни яхши кўрувчи ва ардоқловчи хўжайинларидан ташқари, доимо ёнида бўлган дўсти — Рокси ҳам бор. Ит мунтазам равишда Лейкерни кузатиб юради. Агарда ретривернинг тутқаноғи бошланиб қолса, Рокси унинг ёнига югуриб келиб, дўстини полга босади. Тутқаноқ бир зумда йўқолади.
Итларнинг эгалари шу каби ҳолатлардан бирини видеога олишга муваффақ бўлган. Тутқаноқдан сўнг Лейкер миннатдорчилик билдириб, Роксини ўпиб қўйган.
Итнинг хўжайинларини сўзларига кўра, Роксини ҳеч ким тутқаноқни тўхтатишга ўргатмаган. У ақлли ва ички ҳиссига таянган ҳолда иш тутади.
Изоҳ (0)