Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўз ёш, жинс ва қайси йил фасли эканидан қатъи назар эҳтиёт қилиш ва сақлаш керак бўлган аъзо ҳисобланади. Шунга қарамай, ёз мавсумида кўзларни ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлади. Нималар кўз билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши ва нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Фото: «Лиза»

Фото: «Лиза»

Қуёш нури

Қуёшнинг ультрабинафша нурлари кўзнинг ичидаги парда ва кўз гавҳарига зарар етказиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам кўз пардасининг марказий қисмида дистрофик ўзгаришлар юз бериши ҳамда катаракта пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Ультрабинафша нурларидан кўзларни ҳимоя қилиш учун қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар тақиш керак. Сифатли кўзойнак нафақат ёруғликдан, балки ультрабинафша нурларининг кўзга таъсир қилишидан ҳам сақлайди. Ҳамма кўзойнак ҳам бундай хусусиятга эга эмаслигини эсда тутиб, сифатли фильтри бор моделларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Оддий, тўқ кўзойнакнинг махсус қопламаси бўлмаса, қорачиқлар кенгайиб, кўпроқ ультрабинафша нурлари киради.

Ўсимлик чанглари

Баҳор—ёз мавсумида турли ўсимлик чанглари нафақат тери, балки кўзга ҳам таъсир қилади. Айнан мазкур вақт оралиғида кўпчилик аллергик реакциялар — кўзларнинг шиши, қизариш ва қичишдан шикоят қилади. Бундай вақтда кўчадан қайтгандан кейин юзни илиқ сув билан ювиш, шифокор кўрсатмасига биноан антигистамин воситалар ҳамда аллергияга қарши томчи дорилардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Иссиқ ҳарорат, шамол ва чанг

Ёздаги жазирама, шамол, чанг ва кондиционердан фойдаланиш сабаб қуруқ кўз синдроми безовта қилиши мумкин. Бундай вақтда намлантирадиган томчи дорини ёнида олиб юриш ҳамда ўзбошимчалик билан даволанмасдан, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади.

Чўмилиш

Тақиқланган сув ҳавзаларидаги вирус, замбуруғли инфекция ва бактериал флора ҳам конъюнктивит, кератит ва блефарит сингари кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.

Сифатсиз косметика

Сифатсиз, арзон косметик воситалардан фойдаланиш ҳам кўз саломатлигига таъсир қилмай қолмайди. Иссиқ ҳароратда бактериялар жуда ҳам тез кўпаяди. Шу сабаб ҳам тушь, тень ва подводка қолдиқлари кўзга кириб, яллиғланиш, қичиш ва аллергик реакциялар келтириб чиқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?