Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразмда Nexia автомобили ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Хоразм» телеканалининг «Жиноят ва адолат» кўрсатувида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 24 май куни соат 17:40 ларда Янгиариқ тумани «Аччиқуйи» маҳалласида яшовчи 39 ёшли фуқаро Nexia-2 автомобилини бошқариб кетаётиб Янгиариқ—Хонқа йўлининг 14-километрида йўл четидаги 6 нафар 11-синф битирувчиларини уриб юборган. Автомобилнинг ўзи эса йўл бўйидаги ариққа ағдарилиб тушган.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Авария оқибатида жабрланувчиларнинг 3 нафари воқеа жойида, яна бир нафари эса шифохонада олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, икки нафар ўқувчи шифохонага жойлаштирилган.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Аввалроқ Бухорода содир бўлган ЙТҲда 14 ёшли мактаб ўқувчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани, Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Lacetti Damas’га урилиши оқибатида уч киши вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди