• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Видео: Яккабоғ ҳокими 311 млн сўмга Captiva харид қилмоқчилигини маълум қилди. Туман депутати эса шу пулни муҳтожларга сарфлашни таклиф қилди

    Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев 311 миллион сўмга Captiva харид қилмоқчилигини билдирди. Туман кенгаши депутати эса шу пулни муҳтожларга сарфлашни таклиф қилди. Бу ҳақдаги видеони Элмурод номли блогер Telegram’да оммага улашди.

    Видеода туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев Captiva русумли хизмат автомобили республиканинг барча ҳудудларидаги туман ва шаҳар ҳокимларида мавжудлигини, жумладан, Қорақалпоғистон республикаси туманлари ҳамда водий вилоятлардаги маҳаллий ҳокимлар Captiva’ли ҳоким эканлигини айтиб, сессия қатнашчиларидан баҳайбат машина харид қилиш ҳақидаги қарорини тасдиқлашни сўрайди.

    Мазкур таклифга фикр билдирган депутат — Назира Элмуродова ҳокимнинг янги автомобиль харид қилишига қарши эканлигини айтиб, шу пулни муҳтожларга сарфлаш таклифини берган.

    Telegram’да тарқалган видеони изоҳлаган туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасанов янги автомобиль харид қилиш муҳокамасига бағишланган сессия 2021 йил 12 май куни бўлиб ўтганини билдирди.

    «Шу куни сессияда 25 нафар депутат иштирок этиб, 24 нафари янги автомобиль харид қилиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бир нафар депутат — Назира Элмуродова таклифни рад этиб, пулни муҳтожларга сарфлаш лозим, деди. Бироқ шуни алоҳида таъкидлашмиз керакки, янги машина харид қилиш масаласи чуқур ўйланиб, кейин бир тўхтамга келинган. Тўғри, ҳоким ‘Патриот’ русумли автомобилдан ҳам фойдаланиб келади. Аммо у машина ҳокимликка қарашли эмас. Туманда фаолият юритувчи кластерга тегишли мазкур автомобиль анча эскирган, ҳатто ҳоким иш билан шошиб йўлга чиққанда ўчиб қолиш ҳолати ёки светофорларда тўхтаб қолган пайтлари бўлган. Шу сабаб ҳам ҳокимлик масъуллари шундай қарорга келган», — дейди Шерзод Ҳасанов.

    Шерзод Ҳасановнинг билдиришича, Яккабоғ ҳокимига тегишли давлат рақами 70 243 КАА бўлган Lacetti 2014 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

    «Ҳозирда туман ҳокимининг машинаси хизмат вазифасини бажариш учун яроқсиз бўлгани, қолаверса, ушбу автомашина хизматидан тўрт нафар ҳоким фойдалангани, туман ҳудудининг 62,3 фоизи тоғли ҳудудлардан иборатлиги ҳисобга олиниб, шундай қарорга келинган», — дейди Яккабоғ ҳокимининг матбуот котиби.

    Элмурод блогер муаллифлигидаги видео сўнгида сўз олган депутат Тўлқин Нормуродов Назира Элмуродованинг фикрига қарши чиқиб, «Амир Темур айтган, бизнинг зўрлигимизни кўрмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ. Сиз ҳам зўридан мининг-да, ака», —дейди.

    Вилоят ҳокимининг матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг тушунтиришича, харид қилинган Captiva Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра олинган бўлиб, қарорнинг биринчи иловасида туман ҳокимликларининг биринчи раҳбарлари учун  хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш учун энг юқори нархи базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 1000 баробардан, яъни 245 миллион сўм, двигателнинг энг юқори қуввати 2000 см3 гача белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловаси изоҳ қисми олтинчи хатбошида «Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳокимлари учун хизмат автотранспорт воситасини харид қилишда двигателнинг энг юқори қуввати 3000 см3 гача оширилишига рухсат этилади» деб кўрсатиб ўтилган.

    «Қолаверса, Яккабоғ тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги даромади 8 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этган. Captiva юқори турувчи ваколатли органлар билан келишилган ҳолда, рухсат олингандан сўнг харид қилинган», — дейди Аҳрор Содиқов ўзининг Telegram’даги каналида.

    «Туманда ўтган йили иш бошлагандим. Келибоқ хизмат машина харид қилсам бўларди, аммо мен бундай қилмадим. Аввало, ишимни кўрсатиб, туман бюджетини тўғрилашим керак эди. Яширмайман, ҳокимлик қарзга ботган экан. Қаердадир қурилиш қилган ва қарз бўлиб қолган. Яна нимадир харид қилган ва пули берилмаган. Шуни кўриб, билиб, янги машина харид қилмадим. Ўтган бир йиллик фаолиятим давомида ҳокимликнинг 20 миллиардга яқин қарздорлигини бартараф этиб, даромадимизни оширдим. Режадан ташқари 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ орттирдим. Шунга муносиб тарзда ҳокимликка янги машина харид қилиш ҳаракатига тушдим. Агар ишим ноқонуний бўлганда, юқори ташкилотлар чиқимга рухсат беришмасди», — дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев «Дарё» мухбири билан мулоқотда.

    Аниқлик киритилишича, ҳокимлик пулини тўлаган Captiva айни кунда туманга олиб келинган. Ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимларига янги хизмат автомобили харид қилишни тақиқлагани ҳақида хабар берилганди. Аҳрор Содиқовнинг айтишича, Зоир Мирзаевнинг бу тақиқи 2021 йилнинг 29 апрель куни бекор бўлган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини миниши белгиланди

    29.05.2021, 12:12   Изоҳ (0)   44303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 27 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    29.05.2021, 11:11

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 264 кишида коронавирус аниқланди

    29.05.2021, 10:46

    Намангандаги Халқаро гуллар фестивалида келин-куёвнинг никоҳи қайд этилди. Уларни хориждан келган меҳмонлар ҳам қутлади

    29.05.2021, 10:13

    Бухорода содир бўлган ЙТҲда 14 ёшли мактаб ўқувчиси воқеа жойида ҳалок бўлди

    29.05.2021, 09:24

    Ўзбекистондаги 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди

    29.05.2021, 09:08

    Қашқадарёда МИБ ходими фаолиятига қаршилик кўрсатган фуқаро қамоққа олинди

    29.05.2021, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.