Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида камида олтита машина иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасининг видеолари тарқалди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 24 май куни соат 09:00 лар атрофида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида Lacetti автомобили ёниб кетган. Тарқалган видеода ёниб кетган автомобиль ичида йўловчи қолиб кетгани айтилмоқда.

Шунингдек, яна бир видеода юк машиналари иккита Lacetti’нинг устига ағдарилганини, пастликка битта енгил машина қулаганини ҳам кўриш мумкин.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда Nexia, Cobalt ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлгани, Қашқадарёда «Жигули» ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, Фарғонада 6 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ икки Cobalt иштирокида содир бўлгани, қурбонлар орасида етти ойлик чақалоқ ҳам борлиги тўғрисида хабар берилганди.