• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ёшларини катта тадбир кутмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшлар учун катта тадбир – Тошкент Беш ташаббус ҳаракатини ташкил этмоқда. Унинг доирасида 21 майдан 25 майга қадар маданий ва интеллектуал танловлар, спорт мусобақалари, медиатренинглар, пойтахтнинг машҳур кишилари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Дастурнинг ёрқин воқеалари сифатида Tashkent Dance Fest ва Tashkent Voice Fest рақс ҳамда вокал танловларини кўрсатиш мумкин. Улар бўйича олдиндан онлайн-саралаш ўтказилди. Хусусан, вокал ижро танлови бўйича қўшимча жонли эшитув уюштирилди. Унинг якунларига кўра, 200 нафар хоҳловчидан фақат 30 иштирокчи қолди.

    Шунингдек, машҳур «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича ҳам алоҳида турнир бўлиб ўтади. Унинг ташкилотчиси — Хушнудбек Худойбердиев.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Ёшлар фестивали учун махсус бунёд этилган шаҳарча ҳудудидаги махсус деворларда ёш рассомлар Street Art танлови доирасида ижодкорлик маҳоратини намойиш этади. Тадбир меҳмонлари ўзларига ёққан суратга овоз беришлари мумкин.

    Спорт ихлосмандлари учун футбол, Street Ball, стол тенниси, армрестлинг ва Street Workout бўйича мусобақалар ташкил этилади. Бундан ташқари, ёшлар ўртасида замонавий бешкураш қоидалари асосида Laser Run мусобақаси бўлиб ўтади. Қолаверса, тадбир ҳудудида скейтер ва роллерлар учун скейт-парк ҳам барпо этилмоқда.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Project X идеатони ва Tashkent Cyber Cup 2021 мусобақасида ёш ИТ-мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини кўрсатишади. Биринчи танловда иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда таълим ва инновациялар, ишсизликка қарши кураш, соғликни сақлаш ва экология йўналишларида лойиҳалар ишлаб чиқади ва энг яхши стартап тадбир ҳомийлари томонидан молиялаштирилади. Tashkent Cyber Cup 2021 мусобақасида эса иштирокчилар Counter-Strike: Global Offensive бўйича куч синашади. Ўйинлар тўққиз соатдан давом этади.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фаол, замонавий ва мақсад сари интиладиган қизлар учун Аёллар нетворкинги ҳафталиги ўтказилади. Унда жамоалар илм-фан ва технологиялар (STEM), бизнес, ижтимоий соҳа ва арт бўйича лойиҳаларни тақдим этади. Бир вақтнинг ўзида ўқув тренинглари, спикерлар чиқишлари ва бошқалар ҳам бўлиб ўтади. Таклиф этилган мутахассислар танлов давомида қизларга устозлик қилади. Тақдимотлар якунларига кўра ғолиб жамоа аниқланади. У ҳомийларнинг молиявий кўмагига эга бўлади ва бу лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш имконини беради.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» меҳмонлари учун ҳам кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Улар медиатренинглар, вазирлар, машҳур журналистлар, ёзувчилар, блогерлар, вайнерлар билан учрашувлар, қўлда ясалган буюмлар ярмаркаси ва модалар намойишига ташриф буюриши мумкин.

    Ҳар бир кун машҳур дижейларнинг қайноқ мусиқий кечалари ва иштироки билан якунланади. DJ Trace, Roger Gunn, DJ Sam, DJ Niki, DJ Voynov ҳам DJ Endigo рақс майдонига байрамона кайфият бахш этади. 23 май куни 20:00да бутун Ўзбекистон бўйлаб турлар ташкил этишга улгурган «Электрооко» гуруҳининг икки соатли концерти бўлиб ўтади.

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Фото: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

    Рўйхатдан ўтган иштирокчилар ва меҳмонларнинг умумий сони 40 минг нафарга етди. Лекин меҳмонлар сони жуда кўп бўлиши кутилмоқда, чунки кириш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Буни шундоққина кириш олдидан ҳам амалга ошириш мумкин.

    Рўйхатдан ўтиш www.toshkent21.uz сайти орқали.

    «Дарё» интернет-нашри «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»нинг медиа-ҳамкори ҳисобланади.

    20.05.2021, 15:00   Изоҳ (0)   14327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

    20.05.2021, 14:32

    Ўзбекистонда аёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилди

    20.05.2021, 13:35

    Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Фарғона водийсида 21 май куни ёмғир ёғиши мумкин

    20.05.2021, 12:25

    Бош прокуратура дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилинган андижонлик депутат нимада айбланаётганини маълум қилди

    20.05.2021, 12:10

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Исроил—Фаластин ўртасидаги вазиятга муносабат билдирди

    20.05.2021, 11:44

    Тошкент вилоятида 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди

    20.05.2021, 11:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.