News cover

Ўзбекистонда сувни тежовчи суғориш технологияларига субсидия жорий этилди

Ҳукуматнинг 28 апрелдаги қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Низомга кўра, субсидия давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва технология туридан қатъи назар, ҳар бир контурга жорий этилган технология учун фақат бир марта ажратилади. Субсидияни олиш учун талабгор ўзига тегишли экин ер майдонларини контурлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари кесимида белгиланган тартибда Агропорталга киритган бўлиши керак.

Талабгор субсидия олиш учун Агропортал орқали электрон шаклда ариза юборади. Аризага “Томчи-реестр”га киритилган қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси, лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунлангани тўғрисидаги далолатнома нусхаси, шунингдек иш бажарилган контурлар ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.

Мазкур маълумотларда контурларнинг ҳудуди ва аниқ жойлашуви кўрсатилиши шарт. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини ўз маблағи ҳисобидан жорий қилган талабгорга белгиланган ҳисоб-китобларга асосан субсидия маблағининг 50 фоизи олдиндан тўлаб берилади.

Бу ташаббус президентнинг 3 февраль кунги йиғилишида илгари сурилганди. Мажлисда  2028-йилга қадар сув тежовчи технологияларни 930 минг гектар ерда ўрнатиб, бундай майдонларни 3,5 миллион гектарга ёки жами суғориладиган ерларнинг 80 фоизига етказиш режалаштирилгани қайд этилган.

Бугун, 16:52

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: