Италияда ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат президенти Сержо Маттареллага нисбатан ҳақорат ва таҳдид қилиш бўйича 11 киши тафтиш қилинди. Тергов-суриштирув ишини Рим прокуратураси олиб бормоқда. Бу ҳақда Adnkronos нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
«Сўнгги терговлар интернетда давлат раҳбарига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар кўпайганини аниқлади, улар мамлакатнинг юқори турувчи институтларига қарши пухта ўйланган тажовуз стратегиясининг натижаси ҳисобланади», — дейилади нашр хабарида.
44 ёшдан 65 ёшгача бўлган гумонланувчилар орасида пенсионер, оптика мутахассиси, интернет нашрининг икки нафар журналисти, Рим шифохонасининг маъмурий ходими, Римдаги Молизе университетининг профессор ва талабаси бор.
Улар давлат раҳбарининг шаънига ва обрўсига путур етказишда, шунингдек, жиноят содир этишга даъват этишда айбланмоқда.
Полиция гумонланувчиларнинг уйида тинтув ўтказди ва уларнинг мобил қурилмалари ва компьютер техникаларини мусодара қилди.
Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 53 ёшли университет профессорининг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи орқали кескин ўнг қарашли гуруҳлар ва антисемитлар билан алоқадор эканини аниқлади.
Ҳақоратли хабарлар 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йилнинг февраль ойигача эълон қилинган. Уларда карантин чекловлари ва Италия ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қилинган бошқа ҳаракатлар танқид қилинган.
Аввалроқ Россиянинг Қозон шаҳридаги (Россия таркибига кирувчи Татаристон Республикаси пойтахти) 175-сонли мактабда 11 май куни эрталаб отишма содир бўлди. Қуролланган икки киши мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга қарата ўқ узган. Кейинроқ ҳужум қилганлардан бири мактаб кираверишида ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)