• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига Рамазон ҳайити муносабати билан байрам табриги йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Азиз юртдошлар!

    Юртимиз мўмин-мусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Эл-юртимиз учун инсонпарварлик, сабр-қаноат, хайр-у саховат ва шукроналик тимсоли бўлган ушбу қутлуғ байрам кунларида барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

    Ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, кейинги бир йилдан зиёд вақт давомида бутун дунё мамлакатлари қатори жонажон Ўзбекистонимиз ҳам пандемия билан боғлиқ мураккаб синовларни бошидан ўтказмоқда.

    Бундай шароитда Рамазон ойи ва ҳайит байрамининг моҳиятида мужассам бўлган меҳр-мурувват, эҳтиёжманд тоифаларга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатиш, ҳаёт ташвишлари ва муаммоларини биргаликда, ўзаро елкадош бўлиб ҳал этишдек олижаноб қадриятлар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Ўзининг миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш, ва саховатли халқимиз ана шундай юксак фазилатларни яққол намоён этиб, муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни катта шод-у хуррамлик билан кутиб олаётгани унга алоҳида файз-у шукуҳ бағишламоқда.

    Бугунги кунда кенг кўламли ислоҳот ва туб ўзгаришлар натижасида янгиланиб бораётган юртимизда халқ билан мулоқот, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, виждон эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада улкан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бу ҳақда сўз юритганда, халқимизнинг бой ва қадимий диний-маънавий меросини тиклаш ва фаол тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг табаррук қадамжоларини обод қилиш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишларни алоҳида таъкидлаш лозим.

    Жумладан, Қашқадарё вилоятида – калом илмининг атоқли намояндаси Абу Муин Насафий, Наманган вилоятида – тасаввуф таълимотининг йирик вакили Султон Увайс Қараний, Тошкент шаҳрида Сузук ота ёдгорлик мажмуалари бунёд этилди. Кўплаб масжидлар, мадраса ва диний обидалар қайта қурилмоқда ва таъмирланмоқда, пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши жадал давом эттирилмоқда.

    Муборак Рамазон ойида яна бир улкан хайрли ишни бошлаганимиз – буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Самарқанд вилоятидаги ёдгорлик мажмуасини ул зотнинг мусулмон оламидаги беқиёс обрў-эътибори ва нуфузига муносиб ҳолда барпо этишга киришганимиз сизларга яхши маълум, албатта.

    Миллий тарихимизда биринчи марта кўп жилдли «Ислом» энциклопедияси нашр этила бошлагани ҳам муқаддас динимизнинг асл мазмун ва моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

    Кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бораётган бундай амалий ишларимиз янги Ўзбекистонни барпо этиш, мамлакатимизда Учинчи ренессанс пойдеворини яратиш, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишдек эзгу мақсадларимизга уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, барча юртдошларимизни ана шу ғоялар атрофида янада бирлаштиришга хизмат қилаётгани, айниқса, эътиборлидир.

    Муҳтарам дўстлар!

    Бугунги шиддатли замон барча жабҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам олдимизга янги-янги вазифаларни қўймоқда.

    Айниқса, дунё миқёсида рақобат тобора кескин ва шафқатсиз тус олаётгани, барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга даъват этмоқда.

    Зеро, ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстлик, аҳиллик ва бирдамлик, билим ва маърифат динидир. Мана шу олий ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

    Бугунги осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, жамиятимизда ҳукм сураётган турли миллатлар ва элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенгликни, фуқаролар орасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш барчамизнинг асосий бурчимиздир.

    Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур», деган сўзлари бугун ҳам долзарб аҳамиятга эга.

    Бинобарин, диний қадриятларимизни, миллий ўзлигимизни улуғлаб яшаш билан бирга, давр талаби бўлган замонавий илм-фан ютуқлари, ахборот технологияларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратишимиз, ёш авлодимизни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашимиз керак.

    Ҳурматли уламоларимиз, имом-хатибларимиз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, муҳтарам нуронийларимиз – кенг жамоатчилик яқин ҳамкорликда бу борада янада фаол ва самарали иш олиб борадилар, деб ишонаман.

    Қадрли юртдошлар!

    Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азиз-у мукаррам Ийд ул-Фитр билан чин дилдан табриклайман.

    Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатлари мусулмонларини ҳам самимий қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишига тилакдошман.

    Меҳнаткаш ва оқкўнгил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин!

    Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!

    Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди
    • Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади
    • Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклади

    12.05.2021, 21:58   Изоҳ (0)   17266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда давлат органлари ва ташкилотлари жойлашган ер участкалари, бино ва иншоотлар инвентаризация қилинади

    12.05.2021, 21:22

    «Тадбиркорларни уйғотишимиз керак» – Шавкат Мирзиёев паст қувватларда ишлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жонлантириш бўйича топшириқ берди

    12.05.2021, 20:59

    Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди

    12.05.2021, 20:26

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади

    12.05.2021, 19:46

    Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи шахс 2 минг доллар пора олаётганда ушланди

    12.05.2021, 19:10

    Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди

    12.05.2021, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси




    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.