Porsche Tequipment Performance катта тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган машиналар том қисмига ўрнатиладиган, оптималлаштирилган аэродинамикаси билан ажралиб турувчи юк бўлмасини тақдим этди, деб хабар беради Motor.
Фирма аксессуарларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Porsche Tequipment Performance’нинг юк бокси ихтиро вақтида аэродинамик трубада синовдан ўтказилган, шундан сўнг Taycan моделининг синов ҳаракатлари доираси полигон бўйлаб бир неча минг километр йўл босган. Юк бўлмаси шакли тезкор ҳаракатланиш учун махсус оптималлаштирилган — Porsche’нинг маълум қилишича, том қисмидаги бокс ёрдамида соатига 200 километр тезликда ҳаракатланиш мумкин. Mercedes-AMG юк бўлмаси эса соатига 130 километр тезликка бардош бера олади. Бокс томчисимон шаклга эга бўлиб, орқа қисмида юқорига йўналган думчага эга. Уни кумушранг Porsche логотипи безаб туради.
Ён «қанотлар» қора High-Gloss Black ранги, кумушранг Dolomite Silver Metallic, оқ Carrar White Metallic ёки кул ранг Volcano Грэй Metallic’ка бўялиши, ёки уларни лак-бўёқ қопламасиз буюртма қилиш мумкин — харидор ўзи истаган рангга бўяб олади. Масалан, ўзининг Taycan’и рангига. Бокс машина том қисмига рейлинглар ёрдамида қотирилади ва иккала томонидан ҳам очилиши мумкин. Унинг ҳажми 480 литрни ташкил этади — бу беш жуфт чанғи ёки учта сноуборд учун етарли. Бокс максимал 75 килограммгача юкни кўтара олади ва нархи 1150 еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)