Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ишдан бўшаганидан сўнг, қандай фаолият тури билан шуғулланиши ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @ozodbek_axmadovich

«Энди, вазир бўлгунимча режалаштирган режаларим бор эди, ўшаларни амалга ошираман. Яъни ёшларни тарбиялаш. Олдин ҳам шу иш билан шуғулланиб келганман, энди шу ишни тизимли равишда йўлга қўяман. Ёш истеъдодларни топиб, уларни қўлдан келганча тарбиялаб, йўл кўрсатиб, альбомларини шакллантириб, санъат оламига кириб келишига ёрдам бериш режамда бор. Бунинг учун имкониятларим, ресурсларим, ўша индустрияни тайёрлаб қўйганман. Лекин ҳозирча пауза босилган. Ўйлайманки, бу лавозимдан кетсам, шу иш билан шуғулланаман», — дейди Озодбек Назарбеков.

«Маданият соҳасида тубдан ислоҳотлар қила олган вазир сифатида эслашларини хоҳлайман. Энг муҳими ёмонотлиқ сифатида эсланмасам, шунинг ўзи кифоя», — дейди маданият вазири уни қандай эслашларини исташи ҳақида гапирар экан.