Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия чемпионлигини қўлга киритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бундеслига 32-туридан ўрин олган ўйинда «Лейпциг» «Боруссия Д»га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг (2:3) «Бавария»нинг муддатдан олдин 2020/21 йилги мавсум чемпиони бўлгани ойдинлашди.

Бу мюнхенликлар учун Бундеслигадаги кетма-кет тўққизинчи чемпионлик бўлди. Умумий ҳисобда клуб Германия чемпионатида 31 марта зафар қучган.

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик учун эса бу Мюнхен клубидаги еттинчи соврин бўлди. Мутахассис бунгача ҳам жамоа билан биргаликда икки марта Бундеслига ғолибига айланганди. Шунингдек, у Германия Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Флик «Бавария»ни 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери бошқариб келади. Аввалроқ унинг мавсум сўнгида жамоани тарк этиши ва янги бош мураббий этиб, Юлиан Нагелсманн тайинланиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда