• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон президенти Тожикистон билан можародан кейин чегарага борди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз—тожик можаросидан кейин мамлакатнинг Тожикистон билан чегарадош минтақасига келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: «Live.kg»

    Фото: «Live.kg»

    «Жапаров иш сафари билан Боткен вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари яқинда давлат чегарасининг қирғиз—тожик қисмида содир бўлган воқеалардан зарар кўрган қишлоқларга ташриф буюради ва маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказади», — дейилади хабарда.

    Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашув натижасида Қирғизистонда 220 та уй ва объект вайрон бўлганини маълум қилди.

    «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 136 та уй ва 84 та объект бузилган: улардан биттаси мактаб, битта фелдшер-акушерлик пункти, битта болалар боғчаси, битта тиббий марказ, битта стоматология, иккита дорихона, битта кутубхона, 27 та газ станцияси, 34 та дўкон, 3 та ошхона, 3 та ресторан, шунингдек, ҳукуматга тегиши 7 та бино», — дейилади вазирликнинг матбуот хизмати хабарида.

    Мавзуга доир: Ёниб кетган уйлар, дўконлар ва мактаб. Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги вайрон бўлган қишлоғи — суратларда

    «Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус комиссияси моддий зарарни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда», — дея таъкидлади матбуот хизмати.

    Аввалроқ Тожикистон билан чегарадаги можаро пайтида Қирғизистон қишлоқларида 78 та уй зарар кўргани маълум бўлган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Боткен вилоятига 972 тонна гуманитар ёрдам етказиб берилди.

    Asia-Plus хабарига кўра, Тожикистон можарода 19 нафар тожикистонлик ҳалок бўлганини расман тасдиқламоқда. Қайд этилишича, Сўғд вилояти маъмурияти 19 кишининг ҳалок бўлгани ва 87 киши жароҳат олганини тасдиқлади ва уларга ёрдам кўрсатилди.

    «19 нафар қурбон ва 87 нафар жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам бериш учун 3 миллион сомоний (265 минг доллар) жўнатилди», — деб хабар қилди Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати.

    Таъкидланишича, 5 май куни президент Эмомали Раҳмон номидан Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонзода чегара можаросида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари уйига ташриф буюрди. Улар қурбонларнинг ҳар бирининг оиласига ҳамдардлик билдирди ва 70 минг сомоний (6,2 минг доллар) миқдорида ёрдам кўрсатди.

    Ҳалок бўлган фуқароларнинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмаслиги ва уларнинг Ватанни ҳимоя қилиш йўлида ўз жонини аямагани тарих саҳифаларида абадий қолиши таъкидланди.

    Аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистоннинг давлат чегарасини аниқлаш ва белгилаш бўйича ҳукумат делегациялари қўшма йиғилишидан сўнг мамлакатлар ўртасидаги зиддиятли вазиятни ҳал қилиш учун кўриладиган чоралар эълон қилинган эди.

    Хусусан, томонлар чегара чизиғининг айрим участкаларини тавсифлаш учун 1924—1927 йиллардаги миллий-ҳудудий чегаралаш ва 1989 йилги яхлитлик комиссиясининг ҳужжатлари ва материалларидан фойдаланишга келишиб олди. Топографик ишчи гуруҳларга 2021 йил 5 майдан 9 майгача ушбу участкаларда тожик—қирғиз чегарасининг лойиҳа чизиғини тавсифлаш бўйича кўрсатма берилди.

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган.

    Шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини давлат чегарасидан олиб чиқиб кетишни якунлагани, шунингдек, низо чоғида гаровга олинган ўн нафар Қирғизистон фуқароси Тожикистонда асирликдан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

    06.05.2021, 22:56   Изоҳ (0)   30003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга чалинганлар сони 155 млн кишидан ошди, Сербияда эмланганларга мукофот пули берилади, Мисрда локдаун эълон қилинди. Коронахабарлар

    06.05.2021, 20:22

    Жаҳон вакциналар конгрессида COVID-19’га қарши энг яхши вакцина танланди

    06.05.2021, 15:58

    Исроил президенти Вазирлар маҳкамаси мандатини шакллантиришни Яир Лапидга топширди

    06.05.2021, 15:10

    Мексикада метро кўприги қулашининг дастлабки сабаби маълум қилинди

    06.05.2021, 14:57

    Евроиттифоқ ва Буюк Британия Лондонда ЕИнинг дипломатик миссияси тузилганини эълон қилди

    06.05.2021, 12:57

    Ой ва Марсга учишга мўлжалланган Starship кемаси прототипи биринчи марта муваффақиятли қўнди (видео)

    06.05.2021, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада кўприкдан осилган жасадлар топилди

    Дунё | 2 июл, 12:38

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.