• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Агробанк»: Олтиариқда маҳаллабай ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди

    Фарғона, хусусан, Олтиариқ деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида унумдор тупроқ билан «дўст» тутиниб, узум, бодринг, турп етиштирган, қиш бўлишига қарамай, эл дастурхонига узум ва бодрингни узмасдан тортиқ қилаётган миришкор деҳқонлар гавдаланади.

    Жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ютуқлар билан таништириш мақсадида, Олтиариқ туманига оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди ва маҳаллабай тизимида олиб борилаётган амалий ишларда «Агробанк» АТБнинг иштироки холис ўрганилди. Ушбу тижорат банкига республиканинг 17 та тумани бириктирилган бўлиб, банкнинг доимий вакиллари маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва шу орқали юртдошларимизнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Олтиариқнинг драйвер соҳаси — узумчилик. Шу боис молиялаштирилаётган лойиҳалар ҳажмининг асосий улуши узумчилик кооперациялари ҳиссасига тўғри келади.

    Деҳқончилик баракали соҳа. Фақат унда меҳнатдан ташқари, зарур ресурслар таъминоти ҳам муҳим. Олтиариқ туманида экин ерларининг сув таъминотини яхшилаш учун умумий қиймати 3,2 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширишга киришилди. Шундан 1 миллиард сўм «Агробанк» АТБ томонидан ҳомийлик маблағи сифатида тўлаб берилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Бўрбонлиқ ва Каттақўрғон массивларида 4950 метр масофага бетон устунлар ва трансформаторлар ўрнатилиб, 7 та сув қудуғида қазиш ишлари тўлиқ якунланди.

    «Бир йилда ердан уч марта ҳосил оламиз, мисол учун ҳозир карамни узиб олгач, помидор, ерёнғоқ, кейин кўкатлар етиштирамиз. Биз ёшларни иш билан таъминлашда ҳам ҳисса қўшиш учун 50 нафар ёшларнинг ҳар бирига 12 сотихдан ер ажратиб бердик. Уларга биз кўчат ва маҳаллий ўғитлар етказиб берамиз. Эвазига эса етиштирилган маҳсулотни ўзим сотиб оламан. Шунда бемалол экспорт шартномаси туза оламан», – дейди «Файзли боғлар сари» кооперация раҳбари Сардор Ҳакимов.

    Олтиариқдаги 295,8 гектар майдон ер ажратиш бўйича танловга қўйилиб, бугунги кунда 268 та фуқарога Бўрбонлиқ ва Повулғон массивларида 10 сотихдан, Янгиобод массивида 16 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди. Бундан аввало, «темир дафтар», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарига киритилган фуқароларнинг ишли бўлиши, манфаати кўзда тутилган.

    «Биз ҳам 370 тонналик совуткич қуриб, уни ишга туширдик. Гилосдан бошлаб, ўрик, шафтоли, анор ва беҳи билан мавсумни тугатамиз. Россия, Хитойга, бу йилдан эса Япония ва Украинага экспортни бошладик. «Аёллар», «ёшлар» дафтарига кирган ўндан ортиқ қишлоқдошларимизни иш билан таъминладик. Хўжалик айни вақтда «Агробанк»дан олинган кредит ҳисобидан узоқ йўлга қатновчи ҳайдовчилар учун меҳмонхона қуриш, янги токзорлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда», — дейди «Олтиариқ асл меваси» МЧЖ раҳбари Муҳаммад Тожиматов.

    Қайд этиш керакки, туманда чорвачилик соҳаси ҳам яхши ривожланмоқда. Бунда эса «Ибодатхон Олтиариқ савдо» фермер хўжалигининг алоҳида улуши бор. Банкдан олинган қарийб 3 миллард сўмлик кредит эвазига Франция ва Германиядан 100 бош атрофида наслли қорамол олиб келинди. Шунингдек, кунига 35 тонна сутни қайта ишлаб, 16 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда.

    Ҳозирда ҳудуддаги 55 та фуқарога 1 миллиард 417 миллион сўм иссиқхоналар қуриш учун кредитлар ажратиб берилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан ҳар бир 5 сотихдан иборат, 55 та иссиқхона қуриб битказилди. 22 та фуқарога 20 сотихдан токзор барпо этиш учун 140 миллион сўм кредит берилди.

    Олтиариққа сафар чоғида ОАВ ходимлари туман иқтисоди, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари билан боғлиқ имкониятлари билан танишди. Ўзлаштирилаётган янги тажрибалар ҳудуднинг сўлим қиёфаси, одамлар дунёқарашида ҳам ўзгаришлар ҳосил қилаётганига гувоҳ бўлишди. Улар шу тупроққа таъзим қилиб, ундан дуру гавҳар ундираётган олтиариқлик деҳқон, боғбон ва чорвадорларнинг орзу ниятлари билан танишишди. Зеро, Олтиариқнинг тупроғи — зар, деҳқони — заргар, деб бежизга айтилмайди!

    «Агробанк» АТБ матбуот хизмати

    agrobank.uz

    Instagram

    Telegram

    Facebook

    06.05.2021, 16:30   Изоҳ (0)   7905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Трастбанк» жисмоний шахслар учун қулай шартларда автокредит тақдим этади

    06.05.2021, 15:00

    «Халқ банки» тадбиркорлар учун миллий ва хорижий валютада кредит ажратмоқда

    06.05.2021, 12:00

    Alfraganus: Юқори даромад келтирадиган кўчмас мулкка чегирмалар тугашига 10 кун қолди!

    06.05.2021, 09:00

    Юань, иена ва тенге — «Капиталбанк» АТБ хорижга бевосита конвертацияни амалга ошириш учун яна учта валютани киритди

    05.05.2021, 18:00

    UzIMEI тизими жорий қилиниши билан нима ўзгарди?

    05.05.2021, 16:30

    Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида

    05.05.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи: турк шоу-бизнесидаги энг машҳур жуфтлик ажралишди

    Шоу-бизнес | 26 август, 19:30

    Трамп АҚШ Федерал захира тизими бошқарув кенгаши аъзосини ишдан бўшатмоқчи

    Дунё | 26 август, 19:15

    Солиқ тўламай қиймати 150 млрд сўмга яқин товар сотган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:00

    Боливия президентлигига номзод Россия билан йирик шартномаларни бекор қилишни ваъда қилди

    Дунё | 26 август, 18:45

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.