Нидерландияда нафақахўрлар жуфтлиги тўлиқ 3D технологияси ёрдамида қурилган Европадаги биринчи уйга кўчиб ўтди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: The Guardian

Қурувчилар 29 апрель куни амстердамлик чол-кампир — 70 ёшли Элиза Лутс ҳамда 67 ёшли Харри Деккерсга уйнинг рақамли калитини топширган. Таъкидланишича, бу смартфонлар учун мўлжалланган дастур бўлиб, унинг ёрдамида иккита ётоқхонага эга янги уйни очиш мумкин.

«Ушбу уйни чоп этишга 120 соат керак бўлди, холос», — дейди Weber Benelux компанияси бош директори Бас Гюисманс.

Майдони 94 квадрат метрга тенг уй валун (юмалоқ катта тош) шаклида ишланган. У 24 та бетонли элементдан иборат бўлиб, қатламли шаклда чоп этилган ва қурилиш майдончасига етказилган. Бу ерда у бевосита пойдеворга ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Хитойда 3D-принтер ёрдамида 500 метрли девор чоп этилган, 2020 йилда Бельгияда 3D-принтер ёрдамида икки қаватли уй яратилганди.