Калифорнияда дунёдаги энг катта самолёт ҳисобланувчи Stratolaunch ўзининг иккинчи парвозини амалга оширди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Самолёт Мохаведаги аэрокосмик портдаги майдончадан ҳавога кўтарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, синов парвози муваффақиятли деб тан олинган.
Американинг Stratolaunch Systems фирмаси Microsoft асосчиларидан бири Пол Аллен иштирокида яратилган.
Currently performing various flight test maneuvers. pic.twitter.com/u9uMWzfrEK
— Stratolaunch (@Stratolaunch) April 29, 2021
Самолёт аввалига космик ракеталарни учириш учун мўлжалланган. Алленнинг вафотидан сўнг компания мазкур ҳаво кемасидан гипертовушли технологияларни синашда фойдаланишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, умумий оғирлиги 5400 тоннага, юк ташиш ҳажми эса 230 тоннага тенг Stratolaunch самолёти ўзининг биринчи парвозини 2019 йилнинг апрелида амалга оширган эди. Кейинроқ уни 400 миллион долларга сотиш режалаштирилаётгани тўғрисида гап-сўзлар тарқалганди.
Изоҳ (0)