• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Оналик бахти сабаб омадли карьерасидан воз кечган 5 машҳур аёл

    Чақалоқ дунёга келгач, ҳаёт бутунлай ўзгаради. Бу фикримизни фарзандларини тарбиялаш учун муваффақият келтирувчи роллардан ҳам, тонггача давом этадиган зиёфатлардан ҳам воз кечган машҳур оналар тасдиқлайди.

    Кети Холмс

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    2006 йилда «Доусон кўрфази» телесериалининг ёш актрисаси Кети Холмс Том Круздан Сури исмли қизалоқни дунёга келтирди ва ўша йилнинг ноябрь ойида Крузга турмушга чиқди. «Фарзандимиз туғилгач, мен ўзимдаги жуда кўп нарсани ўзгартирдим. Оналик бахти аёл учун энг катта совғадир», — дейди Холмс интервьюларининг бирида. Аммо олти йиллик никоҳдан кейин Кети ажрашиш учун ариза берди — оиладаги келишмовчиликнинг сабаби Том Крузнинг саентологияга муккасидан кетиши эди. Судда боланинг ягона васийси бўлиш ва йилига 400 минг доллар алимент тўлатишга эришган Кети Холмс ўз карьерасини иккинчи даражага суриб қўйди ва бўш вақтини қизига бағишлади. Ҳозирда унинг қизи 15 ёшни қаршилаган.

    Дрю Берримор

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кичкинтой Дрю жуда эрта улғайган. У 9 ёшида сигарета чеккан, 11 ёшида эса ичишни бошлаган. 12 ёшида бўлажак юлдуз биринчи маротаба марихуана, бир йилдан сўнг эса кокаин татиб кўрган. Ҳозир муваффақиятли актриса ва ғамхўр она Дрю Берримор ҳақида гаплашаётганимизга ишониш қийин. Фарзандлари туғилгандан сўнг Дрю нафақат ёшликдаги одатларини, балки фильмларда суратга тушишдан ҳам воз кечган. «Мен фильм ва телешоулардаги кўплаб роллардан воз кечганман ва қачон кино оламига қайтишимни билмайман. Энди менинг ҳаётим болаларим ва турмуш ўртоғимга тегишли. Бундан ташқари, Flower косметика брендим ва Flower Films продюсерлик марказимни ривпожлантириш учун ҳаракатдаман. Менинг борлиғим болаларим атрофида айланади, мен янги рол учун қизларим тарбиясидан воз кечишга тайёр эмасман», — дея тан олган юлдуз 2016 йилдаги интервьюсида.

    Женнифер Гарнер

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Гарнер актёр ва режиссёр Бен Аффлек учун идеал рафиқага айланди: 10 йилдан ортиқ вақт давомида у уй ишлари ва уч фарзанди — икки қизи ва ўғлини тарбиялаш билан шуғулланди. Шу сабабли ҳам Бен режиссёрлик ва продюсерлик фаолиятида янги ютуқларига эришди. Кўп болали она бўлган Женн вақти-вақти билан кўп меҳнат талаб қилмайдиган лойиҳаларда иштирок этди. Масалан, у «Севишганлар куни» ёки «Александр ва даҳшатли, қўрқинчли, жуда ёмон кун» комедияларида рол ўйнади. Аммо эр-хотин доим оилани ишга аралаштирмаслик учун биргаликда ишлашдан қатъиян бош тортади.

    Никол Ричи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бир пайтлар рок-мусиқачи бўлган Никол Ричи ҳар қандай йигитни рақсга тушириши мумкин эди. Аммо Good Charlotte рок гуруҳи солисти Жоэл Мадден билан учрашгандан кейин Николнинг ҳаёти ўзгариб кетди. Никол эри билан биргаликда ҳомиладор оналар ва муҳтож болаларга ёрдам кўрсатадиган хайрия фондини ташкил этди. Шунингдек, Никол Ричи ўзининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган House of Harlow 1960 ва Winter Kate либослар тармоғини ишга туширди, унга қизи Ҳарлоунинг номини берди. Ҳозирда Никол қизи ва ўғли ҳамда ҳомиладорлик унинг барча яхши томонларини очиб берганини тан олади: у энергия ва ижодий ғоялар билан тўлиб-тошган.

    Анжелина Жоли

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    20 йил олдин ёш Жоли бўйнига турмуш ўртоғи — актёр Билли Боб Торнтоннинг қони солинган шиша идишча тақиб юрадиган, ҳар ой янги татуировка қилдирадиган қиз эди. Ҳатто актриса гиёҳвандликка муккасидан кетган. Анжелина гиёҳванд модда истеъмол қилган, шунингдек, кокаин, экстазидан фойдаланган. «Мен оғир, қоронғи кунларни бошдан кечирдим, аммо ундан тирик ва соғлом чиқдим. Мен ёш ўлиб кетганим йўқ ва бу ҳақиқий мўъжиза. Мен жуда омадлиман», — дейди у. Жоли бугунги кунда меҳрибон аёл, олти фарзанднинг онаси ва БМТнинг қочқинларга кўмак кўрсатиш бўйича элчиси. 2015 йилда Жоли ўзини бутунлай оиласига бағишлаши учун кинони тарк этмоқчи эканлигини эълон қилди. «Карьера менинг ҳаётимдаги энг муҳим нарса эмас, — дейди Анжелина. — У менга ўзимни англашимга ёрдам берди, аммо мен учун бу давр тугади». Шундан сўнг актриса ҳақиқатан фильмларда рол ижро этишни тўхтатди. Унинг суратга тушган сўнгги фильми «Малифисиэнта» бўлди.

    Мавзуга доир: 

    • Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиши карьерасига қандай таъсир қилганини сўзлаб берди
    • Анжелина Жоли, Шарлиз Терон ва асраб олган фарзандларини катта қилаётган бошқа юлдузлар (фото)
    • «Чарчадим, кетаман». Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда
    • Даун синдромидан азият чекадиган испаниялик қиз истеъдод ва меҳнат ортидан муваффақиятга эришиш мумкинлигини исботлади (фото)

    30.04.2021, 18:34   Изоҳ (0)   40513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шоҳрух Хон, Амир Хон ва Болливуднинг кеч фарзандли бўлган бошқа юлдузлари (фото)

    30.04.2021, 16:35

    Виктория Бекхэм, Эмилия Кларк ҳамда озиш истагида соғлиғига путур етказган бошқа машҳур аёллар (фото)

    30.04.2021, 14:39

    «Оскар-2021»га ташриф буюрган юлдузларнинг энг эсда қоларли соч турмаклари (фото)

    30.04.2021, 12:59

    Саида Саидбекова турмуш ўртоғи Trailblazer ва Malibu автомобилларини совға қилгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    30.04.2021, 09:57

    Instagram: Умид Ҳайдаров «Миллион»дан нега кетди? Блогернинг таъзирини берган «ГАИ», ҳарбий самолётда парвоз қилган хонандалар

    29.04.2021, 22:28

    Юлдузларнинг меҳрига сазовор бўлган ҳамёнбоп гўзаллик воситалари (фото)

    29.04.2021, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.