• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мени айбдор деб топсангиз, битта асос келтиринг». Карантинда тўй қилган шифокорлар ҳақида хабар берган Муборак ҳокимининг собиқ матбуот котиби фирибгарликда айбланмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокимлигидаги фаолияти давомида карантинда тўй қилган шифокорлар ҳақида хабар бериб, ИИБ босимига учраган ва кейинчалик босимдан ишдан бўшаб қутулган собиқ матбуот котиби — Зафар Жўраев фирибгарликда айбланмоқда. Бироқ у судда айби бирор-бир далил билан асосланмаётганини айтиб, ҳақиқат талаб қилмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Зафар Жўраев.

    Зафар Жўраев.
    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, ишга жойлаштириш ва фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пул олганликда айбланган Муборак тумани ҳокимининг собиқ матбуот котиби Зафар Жўраев Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2021 йил 11 мартдаги ҳукмига кўра, иккита эпизод бўйича оқланган. Бироқ маълум бир ҳақ эвазига ер олиб беришни ваъда қилишда айбланиб, 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш билан жазоланган.

    «Косон туман судига қадар терговда менга учта эпизод бўйича айблов қўйилди. Тергов давомида ИИБнинг Бекзод исмли терговчиси томонидан таҳқирландим. Қийноққа солиндим. Терговчи очиқчасига карантиндаги тўй ҳақида хабар берганимни, бу эса уларга қимматга тушганини эслатиб, қийноққа солишда давом этди. Ўша пайтда бу ҳақда масъулларга билдириб, терговга бормаслигимни, агар терговга мажбурлаб олиб боришса, ўзимга бирор нима қилиб қўйишимни айтдим. Хайрият, ўша пайт терговчини ўзгартиришди. Судда менга қўйилган учта эпизоднинг иккитаси асосланмади. Ва судда бу айбловларни олиб ташлашди. Аммо ер олиб бериш эвазига ўзгалардан пул олганликда айблашиб, 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш билан жазолашди. Лекин асос кўрсата олишмади. Судьядан бу ҳақда сўраганимда, шу иш бўйича жиноят иши очилганини, етарли асос бўлмаса-да, жазо тайинлашга мажбурлигини айтди. Шунинг учун сизга мурожаат қилдим. Сиз адолатни тиклаб беринг, деяпман», — дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят судида сўнгги сўз айтиш имконини олган Зафар Жўраев.

    Маълум бўлишича, карантиндаги тўй ҳақида хабар берган туман ҳокимининг собиқ матбуот котиби фуқароларни ишга жойлаштириш учун фирибгарлик йўли билан улардан 1 миллион сўм ва 1,5 минг доллар олишда, шунингдек ер олиб беришни ваъда қилиб, 2 миллион 400 минг сўм олишда айбланган.

    Фото: «Дарё»

    «Тўғри, ўша пайтда эндигина иш бошлаганим, қолаверса, ойлик маош камлиги ва Қарши шаҳридан туманга қатнаб ишлаганим сабаб ўзимга таниш инсонлардан қарз олганман. Аммо қарз олиш давомида ишга жойлаштириш ёки ер олиб беришни ваъда қилмаганман. Ва бу иш менинг қўлимдан келмаслигини, ваколатимга кирмаслигини сиз ҳам яхши биласиз. Олган қарзларимни ўша танишларимга қайтардим. Улар ҳам ўша пайтдаги босим сабаб мени шундай айблашганини, туман ҳокимлигига устимдан шикоят қилиб борганда менга қарз беришганини айтганини айтишди. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, карантиндаги тўй ҳақидаги хабарим учун масъул ташкилотлар қаҳрига учрадим. Менга фирибгарлик айбини қўйишди. Қўлларида ҳеч қандай асос бўлмаса-да, 2 йил 6 ойга ахлоқ тузатиш билан жазолашди. Салкам олти ой давомида тергов ҳибсхонасида айбсиз ушлаб теришди. Менга адолат керак», — деди собиқ матбуот котиби.

    Собиқ матбуот котибининг жиноят ишлари бўйича Косон туман суди ҳукмидан норозилигини кўриб чиқаётган жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Зафар Жўраевга тайинланган ҳукмни қисман ўзгартиришни лозим деб топди. Унга кўра, Зафар Жўраевга тайинланган 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш жазоси унинг тергов ҳибсхонасида сақланган 6 ойлик муддатни ўтагани учун жазо ўталган деб ҳисобланиши белгиланди.

    «Барибир менда судланган деган тамға қоляпти. Шунинг учун суд ҳукмидан норозилигимни билдириб, Олий судга шикоят киритаман», — дейди Зафар Жўраев.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 апрель куни Муборакда шифокорлар карантин тартиби амал қилаётганига қарамай, тўй ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг бу ҳақда хабар берган туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Жўраев ёлғон ахборот тарқатишда айбланганди.

    Зафар Жўраев «Дарё» мухбири билан суҳбатда ИИБдаги сўроқ давомида унга овқат беришмагани, шу сабаб тоби қочганини айтган, «Бу хабар ортидан бир неча киши жазоланишини билган мутасаддилар барча айбни менга ағдариб, сувдан қуруқ чиқишга уринмоқда», деганди. Мазкур воқеалардан сўнг Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев ҳам ишдан олинди.

    Мавзуга доир: «Ахборот хизмати раҳбарларининг уч-тўрт нафари фаол, қолганлари ҳам уйғониши керак». Зоир Мирзаев туман ва шаҳар ҳокимларининг матбуот котибларини фаолликка чақирди

    27.04.2021, 12:08   Изоҳ (0)   30986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони расман 2,8 мингдан ошди. ССВ уларнинг қанчаси оғир аҳволда эканлигини маълум қилмади

    27.04.2021, 11:36

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 565 мингдан ошди

    27.04.2021, 11:21

    Сўхга саёҳат: очилган йўл қувончлари, «тиззаси чопилган»лар қишлоғи, боғ сайридан маҳрум болалар, машҳури жаҳон Чашма булоғи ҳақида

    27.04.2021, 11:05

    Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун ишдан олинган Қамаши прокурори ўрнига янги раҳбар тайинланди

    27.04.2021, 10:11

    Навоийда фуқарони фоҳишаликка ёллаб, уни Қирғизистон орқали Туркияга жўнатмоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    27.04.2021, 09:25

    Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди

    27.04.2021, 08:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги пост: 20 ёшида ҳаётдан кўз юмган жанубий кореялик супермоделнинг аянчли қисмати 

    Шоу-бизнес | 1 июл, 10:58

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    Дунё | 1 июл, 10:52

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    Лайфстайл | 1 июл, 10:27

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.