Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Эшигимни қоқ» сериалининг бош қаҳрамонлари Ханде Эрчел ва Керем Бурсин Мальдив оролларига дам олиш учун жўнаб кетди. Шундан кейин мухлислар актёрлар буни инкор этишига қарамай, дарҳақиқат ўрталарида бир гап бор деган хулосага келди. Ижтимоий тармоқлар, хусусан,Instagram’да уларнинг сафари муҳокамаларга сабаб бўлди, томошабинлар юлдузлар ўз саҳифасига жойлаган суратларни кузатиб борди.

Фото: Hurriyet

Фото: Hurriyet

Ханде ва Керем қайси меҳмонхонада дам олаётганлари номини белгилаб қўйганидан кўпчилик жуфтлик реклама ҳисобига қимматбаҳо меҳмонхонада дам оляпти, деган фикрда тўхталди. Мухлислар учун ҳаммасидан ҳам жуфтликнинг бир-бирига бўлган муносабатларини тан олгани кутилмаган ҳолат бўлган.

Фото: Hurriyet

Фото: Hurriyet

Керем Instagram’да актрисанинг суратини жойлаб, унга «Гўзал манзарали гўзал жойда гўзал аёл билан», деб ёзиб қолдирган.

Фото: Hurriyet

Фото: Hurriyet

Бунга жавобан актёрнинг суратини жойлаган Ханде унга «Сен ҳам», деб Керемнинг Instagram саҳифаси номининг бошланишини ёзиб қолдирган.

Аввалроқ турк актрисаси Ханде Эрчел Instagram’даги обуначилари сони бўйича Неслиҳан Атагул ва Фаҳрие Эвженни ортда қолдиргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди