25 апрель куни «Оскар» мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Карантин сабаб икки ой кечга қолдирилган маросимни дунёнинг турли бурчакларидан онлайн томоша қилиш мумкин бўлди. Унда киносаноат юлдузлари ўзига хос либослари билан бир-биридан ажралиб турди. Риз Уизерспун, Кери Маллиган ва Аманда Сейфриддан ташқари, бошқа машҳурларнинг ҳам образига назар ташлаб, улар қизил йўлакда ноодатий кўриниш учун қанчалик уринганини билиш мумкин.
Valentino Haute Couture’дан либос кийган Кери Маллиган Cartier тақинчоқларини тақишни афзал билган.
Холли Берри эса танлов борасида Dolce & Gabbana’да тўхтаган.
Риз Уизерспун эса Dior ва Bulgari брендларини афзал билган.
Осcар де ла Рентаъдан кийинган Лора Дерн эса Pomellato тақинчоқлари билан образини бойитган.
Хонанда Ҳ.Э.Р. эса Дундас ва Chopard брендларининг ижод намунасида кўриниш берган.
Valentino’дан кийинган Зендая эса тақинчоқларни Bulgari’дан олишни маъқул кўрган.
Ванесса Кирди эса маросимга ясаниб келиш учун Gucci ва Cartier брендларини энг яхши деб билган.
Марго Робби эса Chanel’дан кийинган.
Анжела Бассетт Alberta Ferretti либоси ва Chopard тақинчоғи билан ўзига хос кўринган.
Эмералд Феннелл Gucci’дан кийинган.
Гленн Клоуз Armani Privé’ни афзал билган.
Селест Уэйт ҳам образ учун Gucci’га мурожаат қилган.
Даян Уоррен эса Valentino‘да кўриниш берган.
Айла Фишер эса Dior’дан кийиниб Bulgari тақинчоқларини тақишга қарор қилган.
Изоҳ (0)