• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ҳамкасблар билан муносабатларнинг ёмонлашишига сабаб бўлувчи 10 одат

    Ишдаги муҳитнинг «бузилиши», ҳамкасблар кўзига ёмон кўриниб қолишнинг олдини олиш учун қуйидаги одатлардан воз кечган яхши.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Гигиенага риоя қилмаслик

    Гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ёки аксинча, атирни ҳаддан ортиқ сепиб олиш атрофдагиларга ёқмаслиги табиий. Шу сабаб ҳам уйдан чиқаётганда сиздан ёмон ҳид анқимаётгани ва ўткир атир ифори бошқаларни асабийлаштирмаслигига амин бўлинг. Аксарият ҳолларда ёмон ҳид анқишига терлаш эмас, вақт ўтиши билан кўпаядиган бактериялар сабаб бўлади. Бу муаммони бартараф қилишда эса душ қабул қилиш яхши самара беради. Қолаверса, кийимларнинг тоза ва ювилган бўлишига эътибор қаратинг.

    Ҳиди чиқадиган таом ёки егуликни иш жойида истеъмол қилиш

    Саримсоқли, пиёзли таом ёки кабоб егандан кейин ҳамкасблар нима учун сизга ўқрайганига ҳайрон бўлиб юрманг. Хонага тарқаганидан ташқари, овқат ҳиди кийимга ҳам ўтириб қолиши мумкин. Қолаверса, парҳез тутаётган, тушлик қилишга улгурмаган ҳамда гастрити бор ҳамкасбларингиз сизни бу қилмишингиздан кейин хурсанд бўлмаслиги аниқ. Шу сабабдан ҳам ташқарида овқатланиб келинг, вақтингиз бўлмаса, ҳиди чиқмайдиган егуликни бошқа хонага чиқиб, еб олинг.

    Тартибсизликка сабаб бўлиш

    Ювилмаган идишни раковинада, буюмларни стол устида қолдириб кетиш, умуман, тартибсизликларга сабаб бўлиш яхши эмас. Кўпчилик бор жойда нарсаларни ташлаб кетиб, муаммоларга сабаб бўлманг.

    Ҳамкасбларга тегиниш

    Қучоқлаш, бармоқ билан тегиниш ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳеч кимга ёқмаслиги аниқ. Тегиниш тугул, ҳаддан ортиқ яқин келиш ҳам кимларнингдир ўзини ноқулай ҳис қилишига сабаб бўлиши мумкин. Ўзбошимчалик билан ҳаракат қилманг, кимнингдир елкаси чанг бўлган тақдирда ҳам шошқалоқлик қилиб, ёрдам бермасдан бу ҳақда ўша одамнинг ўзини огоҳлантириб қўйганингиз яхши.

    Кимдир сўрамаса ҳам шахсий маълумотлар билан бўлишиш

    Суҳбатдошига ёқиш-ёқмаслиги, уялаётгани ёки қизараётганига қарамай, жағи тинмайдиган одамлар йўқ эмас. Вазият тақозоси билан ҳар куни бирон киши ёки кишилар гуруҳи билан дуч келиш, улар билан қадрдон ёки яқинликни билдирмайди. Иш, ўқиш билан боғлиқ ёки бошқа тасодифан дуч келган одамлар вақт синовидан ўтмаган ва ҳар икки томонда самимий муносабат бўлмаса, ўзига ҳаддан ортиқ яқин олиб юбормаслик керак.

    Ўзини касалга солиш, чорасиз кўрсатиш

    Бошқалар ишлаётган бир вақтда вазифани камроқ бажариш учун ўзини касалга солиш яхши эмас. Ўзи умуман бирон камчилик ёки муаммо сабаб ўзини чорасиз кўрсатиш, оқибатда муносабатларнинг ёмонлашишига сабаб бўлади. Гап шундаки, аввалига сиз ёки ҳамкасбларингиз шундай кишига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Аммо ўша киши атрофдагиларнинг раҳмини келтириши ва бундан фойдаланишини бир кун келиб тушуниб етиш ҳафсала пир бўлишига олиб келади. Одамлар ялқовлик ёки ишнинг бировнинг елкасига юклаб қўйилишини кечириши мумкин, аммо ўзларининг аҳмоқ қилингани ва раҳмдиллигидан фойдаланилганини кечира олмайди.

    Касал ҳолда ҳам ишга келиш

    Тана ҳарорати кўтарилган бўлса ҳам ишга келган одам ўзи учун қаҳрамондир, лекин бошқалар кўз ўнгида вирус тарқатадиган касаллик манбайи бўлади. Ҳаво томчи йўли билан тарқаши мумкин бўлган касалликка чалинган бўлсангиз, яхшиси даволанмагунча ишга борманг.

    Телефон овозини ўчириб қўймаслик

    Хонадан чиқиб кетган ҳамкасб телефонининг тинмай жиринглаши бошқаларнинг иш жараёнига таъсир қилмай қолмайди, асабийлашишига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам жамоат жойида телефонни овозсиз режимга қўйиб қўйиш ёки уни чўнтакда олиб юриш керак.

    Шахсий масалаларни телефонда муҳокама қилиш

    Ҳамма ўтирган жойда телефонда гаплашиш одамларни ишдан чалғитади, қолаверса, шахсий гапларни ҳамманинг олдида гаплашиш дардни дастурхон қилиш билан баробар. Иш вақтида иш билан машғул бўлиш, шахсий муаммоларни эса ишдан ташқарида муҳокама ва ҳал қилиш керак.

    Мусиқанинг овозини баланд қилиб эшитиш

    Мусиқани баланд овозда эшитиш бошқалар диққатини тўплашга халал бериши мумкин. Шу сабаб ҳам ўзингизга ёққан мусиқани яхшиси қулоқчинда эшитинг.

    Мавзуга доир:

    • Ҳақиқий дўстликни қандай билиш мумкин?
    • Иш самарадорлиги ошишида ёрдам берадиган 6 тавсия
    • Муваффақиятли карьера учун муҳим тавсиялар
    • Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия
    • Уйда ўзингизни спорт билан шуғулланишга мажбурлаш учун 7 та сабаб
    • Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия
    • Муносабатлар узоққа бормаслигининг 5 сабаби

    25.04.2021, 19:55   Изоҳ (0)   33744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Музлаган шарбат ва болани машинада сайр қилдириш: кўп болали оналар учун ажойиб лайфхаклар

    25.04.2021, 15:51

    Ҳар бир аёлнинг машинасида бўлиши керак бўлган буюмлар

    24.04.2021, 11:53

    Тоза ва тез: Уй тозалашда асқатадиган 6 та лайфхак

    23.04.2021, 08:55

    Услуб қотиллари! Образнинг мукаммал бўлишига халақит берувчи 10 та камчилик 

    21.04.2021, 12:24

    Кола, отвёртка, сода: автомобиль эгаларининг корига ярайдиган фойдали тавсиялар

    20.04.2021, 20:00

    Тонгги соат саккизгача нималар қилишга улгуриш керак?

    18.04.2021, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.