• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Оқ уй Россияга қарши киритилган санкцияларнинг натижаларига баҳо берди

    АҚШ томонидан Россияга қарши киритилган санкцияларнинг оқибатлари ҳозирча президент Жо Байден маъмурияти кутган натижаларга «жуда яқин», деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Далип Сингҳ Reuters агентлигига берган интервьюсида.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Бизнинг мақсадимиз муносиб равишда ҳаракат қилиш ва шунга мувофиқ ёндашиш, шунингдек, Россия ўз хатти-ҳаракатларини давом эттириб, эскалацияни кучайтирган тақдирда, биз бундан ҳам кўпроқ зарар етказиш имкониятига эга эканимизга ишора бериш эди», — деди у.

    Сингҳнинг сўзларига кўра, ҳозирча натижалар АҚШнинг режалаштирганларига «жуда яқин» турибди.

    «Санкциялар шунчаки стратегияни ривожлантиришга ёрдам берадиган восита ва дипломатик жараён учун дастак яратиш ҳисобланади», — деди Сингҳ. «Россия мисолида эса ушбу жараённинг мақсади янада барқарор ва тахмин қилса бўладиган муносабатлар ўрнатишдир», — деб қўшимча қилди у.

    Ўтган ҳафтада Байден Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди. Америка банклари ва бошқа молия институтларига бирламчи бозорда Марказий банк, Миллий бойлик жамғармаси ёки Россия Молия вазирлиги томонидан 2021 йил 14 июндан кейин рубль ва бошқа валюталарда чиқарилган облигацияларни сотиб олиш ва уларга кредит бериш тақиқланди.

    Ўз ўрнида, Кремль АҚШнинг янги санкциялари сабабли иқтисодиёт учун ҳеч қандай таҳдид кўрмаётганини таъкидлади. «Фақат шуни такрорлашим мумкинки, макромувозанат тўлиқ таъминланган, бизнинг тартибга солувчиларимиз ишончли ва муваффақиятли ҳаракат қилмоқда», — деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. Бунгача у бир неча бор Вашингтоннинг «санкциялар тарафкашлиги» Москва учун «қабул қилиб бўлмас»лигини таъкидлаган эди.

    Шунингдек, АҚШ ўнта россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Вашингтон маълумотларига кўра, улар орасида разведка хизмати ходимлари ҳам бор. АҚШ ҳукумати президентлик сайловларида қилинган хакерлик ҳужумларига, «Қримни босиб олиш» ва у ерда инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор деб ҳисоблаган бир қатор жисмоний шахслар ва ташкилотларга ҳам санкциялар киритган эди.

    Аввалроқ АҚШ мухолифатчи Алексей Навальнийнинг қамоққа олиниши муносабати билан ҳам Россияга санкциялар киритган эди. Жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари Александр Калашников, Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников, бош прокурор Игорь Краснов, президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ва ички сиёсат бўйича президент маъмурияти девонининг раҳбари Андрей Яринга нисбатан чеклов чоралари қўлланилди.

    АҚШ янги санкцияларни қўллаганидан кейин Россия дарҳол жавоб чоралари кўрилишини эълон қилди. Москва АҚШ маъмуриятининг олти нафар амалдаги ва икки нафар собиқ юқори лавозимли амалдорларига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди. Улар орасида бош прокурор Меррик Гарланд, ички сиёсат масалаларида АҚШ президентининг маслаҳатчиси Сюзан Райс, ФҚБ директори Кристофер Рей, Миллий разведка бошқармаси раҳбари Эврил Хейнс каби амалдорлар бор. Улар Россияни 21 майгача тарк этиши керак.

    Бундан ташқари, Москва АҚШ элчиси Жон Салливанга «маслаҳатлашиш учун» Вашингтонга жўнаб кетишни маслаҳат берганидан кейин элчи ҳам ватанига қайтиб келди. Давлат департаментининг хабар беришича, Салливан бир неча ҳафта АҚШда бўлади. Элчининг сўзларига кўра, у Путин ва Байденнинг эҳтимолий учрашувидан олдин Москвага қайтишни режалаштирмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Канада ва Австралия Қрим сабабли Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди
    • Канада «Навальний иши» туфайли тўққиз нафар россиялик юқори лавозимдаги амалдорга нисбатан санкциялар қўллади
    • Зеленский Россиянинг жисмоний ва юридик шахсларига янги санкциялар киритди

    24.04.2021, 23:37   Изоҳ (0)   32307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Буюк Британиянинг «уйғурлар геноциди» ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди

    24.04.2021, 20:34

    Байденнинг президент сифатида илк хорижий сафари Буюк Британия ва Бельгияга уюштирилади — Оқ уй

    24.04.2021, 19:33

    Олимпия ўйинларида Россия мадҳияси ўрнига Чайковский концертидан парча ишлатишга рухсат берилди

    24.04.2021, 16:37

    Болтиқбўйи давлатлари Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юбормоқда

    24.04.2021, 14:35

    Чеченистон раҳбарининг ўғли ноҳалол ғалабада айблангач, реванш жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди

    24.04.2021, 13:34

    Ҳиндистон кетма-кет иккинчи кун COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини янгилади

    23.04.2021, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.