Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 4-синф ўқувчиси Nexia-3 машинасини миниб кетгани аниқланган.
Маълум қилинишича, унга машина калитини кафега кирган мижозлардан бири автомобилни четга олиб қўйишни сўраб берган. Шундан сўнг бола машинани номаълум йўналишда ҳайдаб кетган.
Машина кейинчалик йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолда топилган.
Бундан аввал Андижондан олиб қочилган Spark Наманганда эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилгани, Марғилонда калити билан қолдирилган Spark’ни миниб қочган шахс қўлга олингани ҳамда Наманганда муқаддам судланган 23 ёшли йигит Nexia-2’ни олиб қочиб, бошқа машинага бориб ургани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)