Фарғона вилоятининг Қува ҳамда Фарғона туманларида вафот этган фуқароларга 19,6 миллион сўм пенсия тўланганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Фарғона вилоят прокуратураси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.Пенсия тайинлаш комиссиялари томонидан ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги туфайли бюджет маблағлари ортиқча сарфланганлиги, вафот этган фуқаролар номига 19,6 миллион сўм пенсия тўланганлиги маълум бўлган.
Мазкур қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган.
Муҳокама натижалари бўйича мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган.
Изоҳ (0)