• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Даволанинг дердик, даволанмас эдилар». Мирза Азизовнинг шогирдлари устози ҳақида йиғлаб гапирди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Мирза Азизовнинг шогирдлари актёр Расулхон Қодирхонов ҳамда актриса Маърифат Ортиқова устозининг амалга ошмаган орзулари ҳақида йиғлаб сўзлаб беришди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳаммага яхшилик соғинадиган инсон эдилар.

    Бу дунё кутилмаган вазиятларни, кутилмаган синовларни тақдим қилиши ҳеч кимга сир бўлмаган ҳақиқат. Баъзан синовлари қаттиқ бўлади. Бизнинг театр, умуман, ўзбек кино ва театр санъати учун жуда катта йўқотиш бўлди. Раҳбаримиздан, устозимиздан айрилиб қолдик.

    Халқимизда ҳар бир ўтган инсон ҳақида яхши инсон эди, деб эсланади. Лекин устозимиз театримиз, санъатимиз, кино учун, шогирдлар учун ўзларини фидо қилдилар. Ўзларини эҳтиёт қилиб, шифохоналарда ётиб, даволаниб юрмасдилар, доим ҳаракатда юрардилар. Жуда кўп меҳнат қилардилар.

    Театримизда ишлайдиган ёшларнинг деярли барчаси вилоятлардан келган, ҳаммамиз чет-четлардан келган ёшлармиз. Ҳар биримизнинг тўйларимизга бориб, бош-қош бўлганлар. Ўзларини аямасдан, барчани рози қилишга ҳаракат қилганлар. Ўзимнинг тўйимга бориш-ку майли, укам актёрлик мактаби очганида Ангрен шаҳрига бориб, ўзлари катта умидлар билдириб, маслаҳат бериб, катта ишонч билдириб қайтганлар.

    Ҳаммага яхшилик соғинадиган инсон эдилар.

    Театримизнинг 80 йиллигини нишонлашимиз керак эди, бу билан боғлиқ устозимизнинг катта режалари бор эди. Китобларини чиқариш орзулари бор эди, бу амалга ошди, аммо ўзлари буни кўрмай кетдилар.

    Баъзан инсонлар сизни ҳурмат қилмаслиги, ёки ҳурматини яшириши мумкин. Шундай ижод қилингларки, сизни кўра олмайдиган, ёмон кўрадиган одамлар ҳам сизни ҳурмат қилишга, зўр ижодкор-да шу, дейишга мажбур бўлсин, деб ўргатганлар.

    Расулхон Қодирхонов, актёр, хонанда

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Даволанинг дердик, даволанмас эдилар.

    Пойтахтга энди келган вақтимда илк марта учрашган инсоним, актёрим Мирза Азизов бўладилар. Уларни ‘Кўнгил’ сериали орқали барчамиз таниганмиз, яхши кўриб қолгандик. Ўша вақтларда тоғам раҳматли бўлиб қолган пайтлар эди. Онам ёлғиз катта қилгандилар, улар Урганчга ўқишга топшир, дегандилар. Мен Тошкентда ўқимоқчи бўлиб, Тошкентга ўқишга кираман, деганман. Мирза Азизовни кўрганимда сиз тоғамга ўхшаркансиз, деганман.

    Айнан Мирза Азизовнинг тавсияси билан мусиқали драма факультетига топширганман. Шундай инсоннинг шогирди эканлигимдан ўзимни бахтли ҳис қиламан, аммо менга берилган имкониятдан жуда ҳам яхши фойдалана олмаганимдан афсусланаман. Хом сут эмган бандамиз-да барибир.

    Саҳнага чиққанда қўрқоқлик одатим бор эди, қўрқманг, қўлингиздан келади, сиз эплайсиз, дердилар. Ўзингизга бўлган ишончни уйғотардилар. Мени илк марта саҳнага олиб чиққан устозим эдилар.

    Мисрда 96 давлат иштирок этган катта гастрол концертга бордик. ‘Тўда’ деб номланган спектаклни саҳналаштиргандилар. У спектаклда яхшиликка ундовчи Камола исмли қиз ролини ижро этганман. Олий ўринларни олиб қайтганмиз.

    Ҳали қиладиган ишлари жуда ҳам кўп эди. Театр ходимлари уларнинг оиласи эди. Оёқлари жуда қаттиқ оғришини билардим. Даволанинг дердик, даволанмас эдилар.

    ‘Қора булутлар’ сериалининг съёмка жараёнида мазалари йўқлиги ҳақида эшитиб қолдим. Бу хабарни эшитиб, устозга қайта-қайта телефон қилдим, телефонни олмадилар. Кейин аёлларига Telegram’дан смс ёзиб юбордим. Улардан жавоб келди. Яхшиман, Маърифатхон, устозингизга смс ёзсангиз, жавоб ёзадилар, дедилар. Устозга овозли хабар юборганимда «синглим, анча яхшиман», деб жавоб келди. Барча шогирдларингиз сизни яхши кўради, десам, Telegram’дан яхши деган белгини юбордилар.

    Оилаларига сабр сўраб қоламан, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, илоҳим.

    Маърифат Ортиқова, актриса

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди
    • «Менинг аҳволим сал оғирроқ, Тожибар опангизники анча яхши». Мирза Азизовнинг ковид-касалхонада даволанаётган пайтда юборган аудиоси тарқалди

    19.04.2021, 21:47   Изоҳ (0)   57513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уйимнинг деворларида Мирзажонни кўраман». Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)

    19.04.2021, 17:22

    Мирза Азизов Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимида 25 кун давомида коронавирус билан курашгани маълум бўлди

    19.04.2021, 14:56

    «Менинг аҳволим сал оғирроқ, Тожибар опангизники анча яхши». Мирза Азизовнинг ковид-касалхонада даволанаётган пайтда юборган аудиоси тарқалди

    17.04.2021, 14:54

    Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди

    16.04.2021, 13:19

    «Аёл эканингиздан уялманг!». Америкалик адиба Урсула Ле Гуиннинг аёлнинг жамиятдаги ўрнига бағишланган машҳур нутқи

    13.04.2021, 09:10

    «Чинни»дан граната. Дунёдаги энг нозик қурол қандай кўринишга эга?

    01.04.2021, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.