Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашрининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошев 16 апрель куни Қарши шаҳридаги «Кўк гумбаз» масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари билан тушунмовчилик келиб чиққан.

Отабек Қўлдошев.

Отабек Қўлдошев.
Фото: Telegram

Мухбир суратларни нима мақсадда олаётганини тушунтириб, автомобилидан мухбирлик гувоҳномасини олиб келганида, ҳодиса жойида бўлган ички ишлар ходимларидан бири унга қўполлик қилиб, бошқа ходимларга мухбирни автомобилга солиб, олиб кетишни буюрган. Отабек Қўлдошевни Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга олиб келишган.

Ушбу воқеадан сўнг «Дарё» таҳририяти зудлик билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. Шунингдек, Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ биноси олдига қашқадарёлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар тўпланган. Кўп ўтмай 1-сонли ИИБга Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи Б.Мирзаев ва вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ҳам етиб келган.

Юзага келган вазият юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнот берди. «Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ‘Дарё’ интернет-нашри мухбири Отабек Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

«Дарё» интернет-нашри журналистнинг профессионал фаолиятига халал берган ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо беришда қонун устуворлиги таъминланади, деб ишонади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди