• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқонда бозордаги тўловлар оширилганидан норози аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Ҳокимлик аёлларга «ён босиб», нархларни яна туширди

    Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бозордаги тўловлар миқдори ва шартнома нархлари оширилганидан норози бўлган савдогар аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган.

    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, воқеа 2021 йилнинг 13 апрель куни содир бўлган.

    Қўқон шаҳридаги бозорлар ва савдо мажмуаларида бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорларининг оширилиши тадбиркорларнинг норозилигини келтириб чиқарган. Шу сабаб бир гуруҳ савдогар аёллар маҳаллий аҳоли томонидан «Янги бозор» деб номланувчи савдо мажмуаси олдидаги йўлни тўсиб қўйиш орқали норозилигини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    «Қўқон савдо комплекси» ҳудудидаги дўконларда савдо қилувчи тадбиркорларнинг маълум қилишича, бозорда ижара тўловлари қарийб икки баробарга оширилган.

    «Аввал бозоримизда бир метр квадрат жой учун ижара тўлови 22 минг сўм эди. 1 апрелдан бошлаб нарх икки баробарга ошиб кетди. Эндиликда бир метр квадрат учун 40 минг сўм қилиб нарх белгилашди. Нарх ошишига қарши эмасмиз, лекин бирданига шунча кўтариб юборишадими? Биз харажатларимизни қандай қоплаймиз? Сотаётган нарсаларимизнинг нархини икки баробарга оширсак, одамлар биздан ҳеч нарса олмай қўйишади», — дейди «Янги бозор» ҳудудида кийим-кечак сотувчи тадбиркорлардан бири.

    Қайд этилишича, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов воқеа жойида бўлиб, «Қўқон савдо комплекси» ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар ҳамда йўлни тўсиб қўйган аёллар билан учрашган.

    Тадбиркорларнинг мурожаатини ўрганган шаҳар ҳокими бозор ҳудудида савдо қилиш учун бир метр квадрат ҳисобида тўланадиган ижара ҳақи аввалги тариф бўйича ҳисобланишини маълум қилган. Бозор мутасаддиларига тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатма берган. Шундан сўнг бозор олдида тўпланган тадбиркорлар тарқалган.

    Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлигининг расмий муносабатида айтилишича, вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати пасайтирилган.

    Маълум қилинишича, 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида юзага келган иқтисодий беқарорликни ҳисобга олган ҳолда, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари оширилмаган.

    Вилоят молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармасининг қўшма таклифини инобатга олган ҳолда 2021 йил 1 апрелдан Фарғона вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларининг янги ставкаси тасдиқланган. Янги ставкалар бозорлар ва савдо комплексларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлган.

    «Шунга кўра, вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу эътирозларни ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ошириш бўйича вилоят молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармаси томонидан киритилган қўшма таклифнинг асослантирилмаганлиги, йиғимлар, ижара тўловлари ва хизматлар миқдорлари учун белгиланган янги ставкалар тадбиркорлар учун мақбул эмаслиги ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги аниқланди.

    Авазбек Ўринбоев.

    Авазбек Ўринбоев.
    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 апрелда тасдиқланган бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, уларни кескин пасайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди», — дейди Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев.

    Мазкур ҳодиса ортидан бозор ҳудудида савдо қилиш учун ижара тўловлари пасайтирилганини тадбиркорлар тасдиқлади. Маълум бўлишича, вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан бир метр квадрат жой учун ижара тўлови 40 минг сўмдан 25 минг сўмга туширилган.

    Мақола нашр этилиши арафасида вилоятнинг Риштон туманидаги деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ аёллар ҳам «Дарё»га мурожаат қилиб, бозорлардаги кунлик ижара тўловлари ошишидан норозилигини билдирди.

    Маълум бўлишича, Риштон деҳқон бозори расталарида савдо қилиш учун бир метр жой нархи 5 минг сўмдан 8 минг сўмга оширилган.

    «Илгари бир метр жой учун тўлов 5 минг сўм эди. Мен уч метр жойга бир кунда 15 минг сўм тўлардим. Энди бир метр жой 8 минг сўмга кўтарилди. Ҳозир савдо яхши эмас. Бир кунда жой учун шунча пул тўлашга қурбим етмайди. Солиқ тўловлари ҳам баланд. Уч нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим 2-гуруҳ ногирони. Битта фарзандим шартнома асосида ўқийди. Шароитимизни тушунтирсам, тушунишни исташмаяпти. Пулини тўлай олмасангиз, жойни бўшатиб қўйинг, дейишди. Бозордан чиқиб кетсам, қандай тирикчилик қиламан? Бориб ‘темир дафтар’га ёздиринг, дейишди. Шу ёшгача бировдан бир нарса сўрамаганман. Ўз меҳнатим билан кун кўришга ўрганганман. Бу ерда менга ўхшаган шароити оғир аёллар кўп. Шеригимнинг ҳам икки нафар фарзанди шартнома асосида ўқийди. Нарх масаласини қайта кўриб чиқишларини истаймиз», — дейди Риштон деҳқон бозорида савдо қилувчи Ҳурматой Шерматова.

    Ҳолат юзасидан «Дарё» суриштируви давом этмоқда.

    15.04.2021, 18:12   Изоҳ (0)   55394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмазор ва Юнусободнинг айрим маҳалла ва мавзелари 17 апрель куни 11 соатга электр таъминотидан узилади

    15.04.2021, 18:00

    Ўзбекистоннинг визасиз саёҳат қилиш рейтингидаги ўрни бир поғонага яхшиланди

    15.04.2021, 17:12

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    15.04.2021, 16:46

    Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Қорасув мавзесида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

    15.04.2021, 16:34

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

    15.04.2021, 15:57

    «Халқимиздан узр сўрайман». Шерзод Кудбиев Олмалиқда сотувчиларнинг буюмларини тортиб олган солиқ хизматчилари жазога тортилишини ваъда қилди

    15.04.2021, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.