Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик актёр Хью Лори Агата Кристнинг «Нега Эванс эмас?» номли романи асосида яратиладиган мини-сериалнинг сценарийсини ёзади ва унга продюсерлик қилади, деб хабар беради «Film.ru». Бу Лорининг телевидениеда шоураннер сифатидаги биринчи тажрибасига айланади.

Фото: «Film.ru»

Фото: «Film.ru»

Актёрнинг ўзи роллардан бирини ижро этиш ёки этмаслиги ҳозирча номаълум. Лойиҳани яратиш устида Буюк Британия, Шимолий Америка ва Австралияда фойдаланиш мумкин бўлган BritBox стриминг сервиси шуғулланмоқда. Сериал премьераси 2022 йилга мўлжалланган.

«Нега Эванс эмас» романи 1934 йилда чоп этилган. У викарий Бобби Жонс ва унинг рафиқаси Фрэнсис Дервентнинг ўғли ҳақида ҳикоя қилади. Кунларнинг бирида бош қаҳрамонлар гольф ўйнаётиб, жонсарак эркакка дуч келади ва у ўлими олдидан бир жумлани айтиб кетади: «Нега улар Эвансдан сўрашмади?». Шундан кейин улар ўз суриштирувини бошлаб юборади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Юз терисига зарар етказадиган 5 та маҳсулот
Маҳаллий
Қорақалпоғистон ва Навоийда пул эвазига “права” олиш имтиҳонидан ўтказишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди
Маҳаллий
Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди