Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Термизда бир эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб юборган», деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Термизда яшовчи Б.Э. 2020 йил январида 16 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаган. Кейинчалик у ушбу факт тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришини айтиб, уни қўрқитиб, куч ишлатиб, уни бир неча бор зўрлаган.

«Ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими қарийб 14 ойдан буён қонуний чоралар кўрмаяпти», – деди Боқиев.

Йил давомида жабрланган қизнинг ота-онаси томонидан Термиз шаҳар ИИБ ва бошқа маъмурий органларга жиноятни содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб қилган барча мурожаатлар бекор кетган.

«Термиз шаҳар ИИБ ФМО сифатсиз текширув ўтказди, жиноят ишини қўзғатишдан бош тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, жиноятни содир этган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИБда ишлайди. Шу сабабли иш «тинчитилган». Бу жабрланувчи ота-онасининг Сенатга сўнгги чора сифатида мурожаат қилишига сабаб бўлган», – деди сенатор.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ушбу текширувнинг ҳар томонлама ва объектив ўтказилишини ва унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинишини ўз назоратига олди. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

Бундан аввал Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс жинояти 20 йил ўтиб фош бўлгани, Қашқадарёда 8-синф ўқувчисини зўрлаган ва қизнинг ҳомиладорлигини билгач, унга ўзини ўлдириш усулларини ўргатгани айтилган фуқаро жавобгарликка тортилмаслиги маълум бўлгани ҳамда Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теггани ҳақида хабар берилганди

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди