Ўзбекистон ҳудудига 9—10 апрель кунлари Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Хабарга кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26 даража илиққача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3 даражага юқори бўлади.
Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида 11 апрель, якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.
Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ (0)