• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кариб инқирозини келтириб чиқарган ҳодиса. Кастрони жисмонан йўқ қилиш операцияси ҳақида

    «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев АҚШ президенти Жон Кеннедининг Куба раҳбари Фидель Кастро ҳукуматига қарши ҳарбий амалиётларга рухсат бериши, бу воқеа Кариб инқирозининг юзага келиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Куба—АҚШ «асал ойининг» инқирози

    1959 йил 1 январь санасида амалга ошган Куба инқилобидан сўнг АҚШ ҳукумати Кубадаги инқилобий ҳукуматни тўнтариб ташлаш учун ҳаракат қила бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг Америка масалалари бўйича давлат котиби ўринбосари Рой Руббот 60 йиллар бошида АҚШ—Куба муносабатларини тасвирлар экан 1959 йилнинг январь—март ойларидаги икки мамлакатнинг муносабатларини «асал ойи» сифатида тасвирлайди. Апрель ойида икки мамлакат муносабатлари совий бошлайди. Июнь ойига келиб АҚШ олий раҳбарияти Кастро ҳукумати ағдариб ташланмас экан, АҚШ Кубадаги мақсадларига эриша олмаслигини, шу сабабдан июль—август ойларида Кастро сиёсатини бошқа сиёсий етакчи билан алмаштириш борасида режа тузилади. Бироқ Кубада мулкларидан хавотирга тушган айрим компаниялар Кастро билан келишиш мумкинлигига ишонч билдириши боис, АҚШ сиёсий элитаси режаси ортга сурилади. АҚШнинг режаси, асосан, Кубада Кастрога мухолифат бўлган сиёсий гуруҳларни дастаклаш орқали амалга оширилиши керак эди. 1960 йилнинг бошларида МРБ раҳбари Аллен Даллес президент Дуайт Эйзенхауэрга Кубанинг шакарқамиш плантасияларида иш ташлаш билан сиёсий норозиликни бошлашни таклиф қилади. Эйзенхауэр бу режага рози бўлар экан, Кастрога қарши янада натижакор ва кескинроқ сиёсий агрессия урушни қўллаш кераклигини ҳам таъкидлайди. Бу режага асосан АҚШ Кубадаги мухолифатчиларни дастаклаши кераклиги режанинг асосини ташкил қиларди.

    1960 йилнинг 17 март санасига келиб Эйзенхауэр Кубага қарши ҳаракатнинг режасига ўзгартириш киритади. Бунга кўра, АҚШ Кубадаги қўпорувчилик ҳаракатига зўр бериши, мухолифатни бирлаштирган ҳолда ҳаракат қилиш ва Кубадан ташқарида ҳарбийлаштирилган жанговар гуруҳларни ташкил қилишни назарда тутувчи янги режани ишлаб чиқади. Мазкур режага биноан, АҚШ Кубага қарши психологик ҳужумларни уюштириши керак эди. АҚШнинг МРБ ташкилоти Панама ва Гватемалада Кастро режимига қарши курашадиган партизан отрядларини ташкил қилади. 18 август санасида Эйзенхауэр ҳукумати Кубага қаратилган режани амалга ошириш учун 13 миллион доллар маблағ ажратади. 1960 йил кузига келиб МРБ Кубага қарши ҳаракатларда партизан отрядлари билан курашишнинг ўзи етарли эмаслигини ва Кубага десант тушириш энг тўғри йўл эканлигини тушуниб етади. Шу орада Оқ уйдаги раҳбарият ўзгариб қолади ва ҳукумат тепасига Жон Кеннеди келади. Эйзенхауэрнинг Кубага қарши ҳаракатлари омадсизликка учрагани АҚШ сиёсий доираларида танқид қилинади.

    Кеннеди ва Куба қарама қаршилиги

    1961 йилнинг 4 апрель санасида АҚШнинг навбатдаги президенти Жон Кеннеди Кубага қарши ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсат беради. Кеннеди ҳам йирик мулкдорланинг қарашлари остида Кубага нисбатан адоватини шакллантирган ва шу боисдан ҳам Фидель Кастронинг Кубадаги режимига душманлик кўзи билан қарарди. Фидель Кастронинг хусусий мулкни национализасия қилишига жавобан АҚШ ҳукумати Куба билан дипломатик алоқаларини узади. Аммо бу Кубадаги режимга мутлақо салбий таъсир қилмайди. Куба Совет Иттифоқи кўмаги ва ҳимоясига таяна бошлайди. 1960 йилнинг февраль ойида Анастас Микояннинг Гаванага ташрифи чоғида Куба ва Совет Иттифоқи ўртасида савдо келишувлари имзоланади. Куба ва СССР алоқалари ривожлана бошлайди. Совет Иттифоқи Куба шакари сотиб олиш ва Кубага нефть ва бошқа махсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олар экан, Кубага 100 миллион доллар миқдорида кредит беришга ҳам рози бўлади. Вашингтон эса вазият тобора жиддийлашиб бораётганидан хавотирга тушади ва Кубага ҳарбий интервенсия уюштиришга тайёрланади.

    МРБ директори Даллес Кеннедига Кубага қарши ҳаво десанти амалиёти қўллашнинг янги режасини тақдим қилади. Флорида штатининг Майами шаҳрида «Куба инқилобий кенгаши» ташкил қилинади. Бироқ Кеннеди Кубага очиқдан очиқ ҳужум қилиш режасини маъқулламайди. Кеннеди назарида Кубага қарши очиқдан очиқ агрессия уюштириш АҚШнинг халқаро ҳамжамият олдидаги юзини йўқотишига олиб келарди. Бироқ Кеннеди Кубанинг тобора СССР билан иноқлашиб бораётганлигидан хавфсираган ҳолда ўз бурни остида коммунистик режимнинг юзага келишига йўл қўя олмасди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бажарилмаган ваъда ва миллатлар нафрати

    Кеннеди қандай бўлмасин Куба озодлигига даҳл қила олмаслигини тушунарди, шу сабабдан у АҚШ денгиз кучларини Кубага агрессиясини уюштиришни ниқоблашга интилади ва ҳарбий десант кучлари Куба оролининг жанубидаги Кочинос бўғозидан бошлашга буйруқ беради. МРБ полковниги Фрэнк Бендер Кастрога мухолифатда бўлган генерал Батиста тарафдори бўлган ҳарбий дала қўмондони Хосе Альфредо Романога «ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ кубаликларга ёрдамга келиши» борасида ваъда беради. 1961 йил бошларида Куба ҳарбий ҳаво кучларида бор йўғи 24 дона ҳарбий учоқ бор бўлиб, АҚШ ҳарбий разведкаси бир уринишда Кубаликларнинг ҳаво ҳужумларини барбод қилиши борасида ишончи комил эканлигини айтади. 15 апрель санасида америкаликларнинг ҳаво ҳужумлари кутилган натижани бермайди. Куба учоқларидан 13 таси омон қолади. Кубаликларнинг қарши ҳужумлари натижасида иккита Америка учоғи уриб туширилади. АҚШ дастлабки ҳаракатда мағлубиятга учраганди.

    АҚШнинг ёлланма кучлари 16 апрель санасида Орьенте вилоятининг соҳилларига икки марта ёриб киришга уринади, аммо омадсизликка учрайди. АҚШ кутганидек Кубага агрессия уюштирсак, барча халқ биз билан бирга бўлади, деган ҳолат юзага келмайди. 19 апрель санасида АҚШ уюштирган интервенсия мутлоқ мағлубият билан якунланади. АҚШ мазкур ҳарбий амалиёт давомида 150га яқин ҳарбийларидан, 4 ҳарбий кемаси, 12 та учоқ, 10 та танк, 20 та ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлади ва 1200 га яқин америкаликлар асирга олинади. Кубаликларнинг талофати эса 156 нафар ҳарбий ва 2 учоқ, 1 танк билан баҳоланади. МРБ директори истеъфо беришга мажбур бўлади.

    Мазкур ҳарбий амалиёт тез орада дунё матбуотида турли тафсилотлар билан ёритила бошлайди. АҚШ ҳукумати танқид нишонига айланади. Айрим мамлакатларда АҚШ элчихоналари ўққа тутилади. Куба ҳукумати АҚШнинг мазкур ҳаракатидан 53 миллион доллар зарар кўрганлигини ҳисоблаб чиқади ва асирга олинганларни ўқ дори ва дори дармонга алмаштириб олади. АҚШ ҳукумати барча талабларни зудлик билан бажаради ва асирларни қутқариб олади.

    09.04.2021, 10:26   Изоҳ (0)   96826
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИШИД раҳбари Амир Муҳаммад ал-Маул АҚШнинг Ироқдаги информатори бўлган. У америкалик ҳарбийларга бошқа террорчилар ҳақида маълумот берган

    09.04.2021, 07:13

    Мьянма ҳукумати Лондондаги элчисини лавозимидан четлаштирди

    08.04.2021, 22:43

    Россияда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун меҳнат муҳожирлари етишмаётгани маълум қилинди

    08.04.2021, 22:30

    Zoom МДҲ мамлакатлари давлат секторига ўз хизматларини тўғридан-тўғри сотишга қарор қилди. Аввалроқ компания буни тақиқлаган эди

    08.04.2021, 21:55

    Владимир Зеленский Донбассдаги низолар авж олаётган бир пайтда фронтга жўнаб кетди

    08.04.2021, 21:42

    Bloomberg: АҚШ россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориши ва Москвага қарши янги санкциялар киритиши мумкин

    08.04.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.