Ҳозирда соч ўримлари бутун дунёда машҳур бўлиб, кўплаб сартарошлар анъанавий тўқиш усулларини замонавийлаштирмоқда. Алехандро Лопес ҳам ана шундай ғайриоддий соч турмаги яратувчиларидан биридир, деб ёзади «24 life».
Лопеснинг соч ўрашга муҳаббати видеодарслик кўрганидан сўнг бошланган. Кейинчалик косметология мактабида ўқиётганида бу иш унинг севимли машғулотига айланди. 19 ёшига тўлганида эса у онасидан зиёфат учун парик сўраган эди.
Орадан икки йил ўтгач бунинг самараси кўрина бошлаган. Унинг Instagram саҳифаси мураккаб соч турмагидан тортиб, ажойиб соч ўримлари акс этган суратлар билан тўлиб тошган.
«Мен ҳар қандай гўзалликдан илҳом оламан. Табиат, меъморий обидалар, матоларга берилган безаклардан ҳам», — дейди сартарош. Унинг ҳар бир модели рангли сочларга эга бўлиб, у ижоди мобайнида мунчоқ, безаклар ва ингичка тўрли матоларни ҳам фойдаланади.
Изоҳ (0)