Маълум қилинишича, ҳодиса 5 май куни эрталаб юз берган. Нурота туманидаги оилавий боғчалардан бирига раҳбарлик қилган 34 ёшли аёл 13 нафар тарбияланувчи ҳамда ўзининг 3 ойлик чақалоғини Matiz автомобилида боғчага олиб кетаётган бўлган.
Аёл болаларни яшаш манзилларидан боғчага олиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобил йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида аёл вафот этган, автомобилдаги болалар эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Ҳозирда бир нафар боланинг аҳволи оғир бўлиб, кома ҳолатида экани айтилмоқда. Яна 8 нафар бола вилоят марказидаги шифохонага олиб кетилган.
Нашр манбасига кўра, болаларни ташиган эр-хотин йиллар давомида автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келган. Болалар мунтазам равишда шу тарзда уйдан боғчага ва боғчадан уйга олиб борилган. Ота-оналар ҳам бу ҳолатга эътироз билдирмагани айтилган.