Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурхондарё вилоятида ҳайдовчининг ухлаб қолиши сабаб юзага келган ЙТҲ оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: <ex>Telegram</ex>

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 26 март куни соат 06:30 ларда Шўрчи тумани «Оқтумшуқ» маҳалласида яшовчи 24 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилини Термиз—Денов йўналишида бошқариб келаётиб, ухлаб қолган.

Оқибатда машина йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, бетон деворга урилган. Авария вақтида машина ичида бўлган 26 ёшли йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолатни келтириб чиқарган сабаблар ўрганилганида ҳайдовчи бир кун олдин Самарқанддан Сурхондарёга қараб йўлга чиққани, кучли чарчоқ оқибатида ухлаб қолгани аниқланган.

Аввалроқ Тошкент—Ўш йўлида автокран ва учта енгил автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлгани, Наманганда «Жигули» 3 ёшли болани уриб кетгани, Самарқандда Mercedes-Benz юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар