Dream City Development компанияси Ўзбекистон аҳолисини баҳор байрами – Наврўз айёми билан табриклайди. Узоқ асрлар давомида кўплаб миллат ва элатларни бирлаштирган Наврўз ҳақиқий маънода уйғонишни акс эттиради. Кун ва тун тенглашган ушбу кун янгиликлар, ишонч-умидлар ва фаровонликнинг рамзи ҳисобланади.
Байрамнинг қадимий анъаналари кўп асрлар давомида одамлар орасида меҳр-шафқат, тинчлик, дўстлик, бирлик ва ўзаро аҳиллик туйғуларини сингдирган. Чуқур тарихий илдизлари сабаб ушбу байрам UNESCO томонидан инсониятнинг номоддий, маданий мероси рўйхатига киритилган. Мазкур айём кўп миллатларнинг қадимий байрами бўлиб, миллатлараро ва конфессиялараро чегараларни четлаб ўтиб, умумий маданиятнинг бир қисмига айланган.
Бугунги ажойиб кунда компания барчага қувонч, хотиржамлик, умид ва порлоқ келажакка бўлган мустаҳкам ишончни тилайди. Ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ҳар доим ўзбек халқи маънавиятининг асоси бўлиб келган. Ушбу фазилатлар туфайли биз ҳаёт қийинчиликларини енгамиз.
Бу кун баҳорий кайфият, янги ва бахтли кунлар, улкан қувончлар олиб келсин! Ғалабаларимиз ёрқин, ҳар бир бошлаган ишимиз муваффақиятли бўлсин. Барчанинг хонадонига тинчлик-тотувлик, бахт-саодат, тўкин дастурхон ва фаровонлик тилаймиз!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)