Голливудда 12 март куни кечаси Teachr1 номи остида ижод қилувчи кўча рассоми томонидан чизилган граффити пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Elle нашри.
Расмда Меган Маркл америкалик машҳур бошловчи Опра Уинфрига берган шов-шувли интервьюсидаги либосда тасвирланган. Муаллиф граффити остига одатдагидек рамзий ёзув қолдирган: «Тинчлик сақла ва ҳақиқатни гапир».
Аввалроқ шаҳзода Гарри ва унинг оиласи Калифорнияга кўчиб ўтганидан бир ой ўтгач, Голливуд тепаликларида «Тинчлик сақла ва қўлларингни юв» ёзувли граффити пайдо бўлганди. Афтидан, мазкур граффити кўча рассомининг шу мавзудаги ишларининг дастлабкиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Опра Уинфрига берган икки соатлик интервьюсида Меган расизм ва суицид ўйлари, Гарри отаси билан низо ҳақида гапириб берган. 7 март куни Америка вақти билан соат 20:00 да CBS телеканалида намойиш этилган ушбу интервью шов-шувга айланди. Бутун дунё Британия монархияси бу зарбага қандай дош беришини муҳокама қила бошлади. Буюк Британия қироличаси Елизавета II эса набирасининг интервьюсига баҳо бериш учун унга бироз вақт кераклигини айтган.
Мавзуга доир:
- Британия қироллик оиласи Меган Марклнинг ирқчилик масаласи ҳақидаги баёнотини ўрганиб чиқишга ваъда берди
- Меган Марклнинг отаси қизининг интервьюда айтган гапларига эътироз билдирди
- Буюк Британия қироллик оиласи ўзини ҳар қандай шармандаликдан халос этишга қодир. Бунинг учун қироллик ОАВдан қай тарзда фойдаланади?
Изоҳ (0)