• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Чақалоқлардаги нотинч уйқунинг 6 сабаби

    Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев чақалоқлар нотинч ухлашининг сабаблари ҳақида сўзлаб берди.

    Чақалоқларнинг уч ойлик бўлгунигача кузатиладиган нотинч уйқуси ота-онани кўп ташвишга солади. Эндигина ухлаб қолган чақалоқ уйғониб кетиб, бирдан қаттиқ йиғлайди, қўл-оёқларини типирчилатади. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин?

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Чақалоқлар қанча ухлаши керак?

    Уйқу меъёри жажжи одамлар ҳаётининг дастлабки уч ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, 14—17 соатни ташкил қилиши керак. Бироқ бу рақамлар тахминий, агар чақалоқ бундан кўп ёки камроқ ухласа, лекин ўзини яхши ҳис қилса, хавотир олишнинг кераги йўқ.

    Уч ойгача бўлган чақалоқлар уйқусида:

    • скелет шаклланишида муҳим рол ўйнайдиган соматотропин гормони ишлаб чиқарилади;
    • иммунитетни тиклайдиган Т-лимфоцитлар фаоллашади ва вирус ҳамда бактерияларни йўқ қилади;
    • тўқималарда метаболизм жараёни кучаяди;
    • ҳужайралар янгиланади;
    • асаб тизими бўшашади.

    Кичкинтойларнинг уйқуси ҳам катталарники сингари икки хил бўлиши мумкин:

    • Секин уйқу даври: мия нофаол, тана бўшашган, нафас олиши бир текис ва ҳотиржам, гўдак тўлиқ дам олади, жисмоний кучни тиклайди.
    • Тез уйқу даври: юрак уриши, нафас олиши тезлашади, қўл-оёқ, кўзлари ҳаракатланади, туш кўради.

    Уйқу вақтида бу иккала давр ўзаро алмашиб туради. Чақалоқнинг уйқуси ўзига хос бўлиб, унинг асосий қисмини тез уйқу ташкил қилади. Бу даврда бола уйқусида жилмайиши, оёқ-қўлини ҳаракатлантириши мумкин. Улғайган сари уйқунинг секин даври кўпайиб, бола янада тинчроқ ухлай бошлайди.

    Безовта уйқунинг асосий сабаблари:

    • боланинг қорни тўймаслиги — очлик;
    • қорин дам бўлиши;
    • ортиқча ҳис-туйғулар;
    • ноқулай уйқу шароити;
    • организмдаги касалликлар;
    • интракраниал босимнинг ошиши.

    Қорин тўймаслиги

    Она сути билан озиқланадиган болалар овқатланиш учун ҳар 1—3 соатда уйғонади, сунъий аралашмаларда ҳар 2—5 соатда овқатланади, чунки ошқозон-ичак тракти учун бўтқанинг ҳазм жараёни узоқроқ давом этади. Кўкрак сути билан озиқланадиган кичкинтойларни уларнинг талаби бўйича парваришлаш тавсия этилади. Бу боланинг озиқавий эҳтиёжини қондирибгина қолмай, балки тинчланишини ҳам таъминлайди. Она боласини ортиқча овқатланишидан қўрқмаслиги керак, улар ҳеч қачон керакли миқдоридан кўп овқат емайди.

    Боланинг қорни тез очганлиги учун ҳам тез-тез уйғонади. Бунга онадаги сутнинг камлиги сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ушбу вазиятда бола уйқусида безовта бўлади, бундан ташқари, озиқа етишмаса, вазни етарлича кўпаймайди, пешоб чиқариши камаяди ва терининг қуриши кузатилади.

    Қорин дам бўлиши

    Олимлар фикрига кўра, ошқозон-ичак йўллари ҳали буткул етилмаган ва номукаммал мотор функцияси ичакларда газ ҳосил бўлишига олиб келади ва оғриқ беради. Бунда бола безовталанади, яхши овқатланмайди, кекиради, кўнгли айнийди, кўпинча оёқлари тепинади. Баъзида бошини орқага ташлаши мумкин. Қорин дам бўлиши физиологик меъёр бўлиб, уч ойдан ошгандан сўнг ўз-ўзидан камаяди.

    Бундай вазиятда қандай йўл туриш керак?

    Она парҳезга аҳамият бериши зарур: ширинлик, дуккакли маҳсулотлар, сабзовотлардан карам, турп ва газли ичимликларни истеъмол қилмаслиги керак. Сунъий озиқлантирилса, бўтқаларни тўғри танлай билиш керак.

    Овқатланаётганда бурундан нафас олиш, оғиздан ҳаво ютмаслик, овқатлангандан сўнг болани тик ҳолатда бир оз кўтариш тавсия этилади.

    Ортиқча ҳис-туйғу

    Дастлабки уч ойда эшитиш ва кўриш тез ривожланади. Чақалоқ эшитганларини кўрганлари билан таққослашни ўрганади ва бир-бирига боғлашга ҳаракат қилади. Уйқу пайтида боланинг мияси уйғоқлик пайтида олган барча таассуротларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади. Шунингдек, баланд мусиқа, кўплаб одамлар, кучли эмоциялар — уйқу бузилишига олиб келади.

    Ноқулай уйқу шароити

    Хонадаги ҳаво ҳарорати 20—22 даража, ҳаво намлиги 40—60 фоиз, табиий матолардан тикилган кийимлар, намланган тагликни вақтида алмаштириш зарур.

    Соматик касалликлар

    Чақалоқларда энг кўп учрайдиган соматик касалликлар — бурун битиши ва тери яллиғланишидир. Бурун битиши туфайли нафас олиши қийинлашади ва уйқуси бузилади. Қизариш ва қичишиш терини яллиғлантиради ва болани безовта қилади. Бу ҳолда шифокор билан маслаҳатлашиб, даволаш чораларини кўриш керак.

    Интракраниал босим ошиши

    Миянинг биологик суюқлиги сув, аминокислоталар, ферментлар, микроэлементлардан иборат. У мия ва орқа мия ҳужайраларини озиқлантиради ва метаболик чиқиндиларни чиқариб ташлайди. Суюқликнинг кўпайиши интракраниал босимнинг ошишига олиб келади.

    Белгилари: сабабсиз кўп йиғлайди, уйқиси нотинч бўлади, кўп қайт қилади, иштаҳа камаяди, боши катталашиши мумкин. Ушбу вазиятда болалар невропатологи билан маслаҳатлашиб, даволаш ишларини олиб бориш зарур.

     

    Мавзуга доир:

    • Ҳомиладор аёллар қачон скрининг текширувидан ўтказилади ҳамда у орқали қандай касалликларни аниқлаш мумкин?
    • Ҳомиладорларда қорин пастки қисмида санчиқ пайдо бўлишининг сабаби нима?
    • Ёш болаларда кузатиладиган тумовни уй шароитида даволаш чоралари
    • Ёш болалар айрим ҳарфларни айта олмаслигига сабаб нима? Даво чоралари ва фойдали машқлар
    • Болани узоқ вақт давомида ухлата олмасликнинг 3 сабаби
    14.03.2021, 21:56   Изоҳ (0)   242199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?

    14.03.2021, 16:58

    Уйқу ёмонлашишига олиб келувчи 6 одат

    12.03.2021, 20:36

    Қандли диабетда тез ёрдам: Киши ўзи ва яқинларига ёрдам бериши учун нималарни билиши керак?

    12.03.2021, 16:59

    Туз таъсирида ривожланиши мумкин бўлган 4 та жиддий касаллик

    12.03.2021, 15:58

    Ёш кўринишга ёрдам берадиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар

    12.03.2021, 09:26

    Бефарқ бўлманг: сил касаллигига хос 7 симптом

    11.03.2021, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.