Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда «Хатирчида норози халқ бош кўтарди» номи остида тарқалган видеога расмий муносабат билдирди.

Кадр: «Effekt.uz»

Кадр: «Effekt.uz»

Туман ҳокимлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланишича, 2021 йил 1 март куни Хатирчидаги 9-мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилган. Улар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйган.

Таъкидланишича, шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғофир Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.

11 нафар аёл ўз фарзандларини мактабдаги тайёрлов гуруҳларига («нулевой») қўйиш учун синф хоналари етишмагани туфайли шундай қилишганини қайд этган.

«Муаммолар жойида бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилиб, масала ижобий ҳал этилди», — дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда у ёки бу камчиликдан муттасил азият чекаётган аҳолининг норозилик тариқасида йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари тез-тез юз бермоқда. Хусусан, аввалроқ Сирдарёдаги заправкада газ берилмаётганидан норози ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйганди, декабрь охирида эса Қўқондаги маҳаллалардан бирининг аҳолиси газ ва электр энергияси таъминотининг йўқлиги сабаб ҳокимлик қаршисидаги йўлни тўсиб қўйган. Шу йилнинг январь ўрталарида эса Жиззахнинг Пахтакор туманида газ йўқлигидан норози аёллар катта йўлни тўсиб, автомобиллар ҳаракатига халақит берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди