Uzbekistan Airports компаниясига Раъно Жўраева раҳбар этиб тайинланди, дея хабар бермоқда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова.
Қайд этилишича, бироз муқаддам бош вазир Абдулла Арипов Uzbekistan Airports раҳбарини таништирган. Россиядаги узоқ йиллик фаолиятидан кейин Ўзбекистонга қайтган Раъно Жўраевага ушбу лавозим топширилган.
Маълумот учун, Раъно Жўраева бунга қадар Россиянинг энг йирик авиацион ва космик холдинги раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Раъно Жўраева S7 Group авиация-космик холдингига ўтишидан аввал у бир неча йил давомида «Роскосмос»нинг «Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш маркази»ни бошқарган. Шунингдек, Airport Menejment Company Ltd.нинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори лавозимида Домодедово аэропорт комплексини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширган
Маълумот учун, Uzbekistan Airports зиммасига қуйидаги 11 та халқаро аэропортларни бошқариш юклатилган:
- Андижон халқаро аэропорти;
- Бухоро халқаро аэропорти;
- Қарши халқаро аэропорти;
- Навоий халқаро аэропорти;
- Нукус халқаро аэропорти;
- Наманган халқаро аэропорти;
- Самарқанд халқаро аэропорти;
- Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти;
- Термиз халқаро аэропорти;
- Урганч халқаро аэропорти;
- Фарғона халқаро аэропорти.
Изоҳ (0)