• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда одамга H5N8 парранда гриппи юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат тасдиқланди. ЖССТ вазиятни ўрганмоқда

    Парранда гриппининг одамга юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат Россияда аниқланди, деб хабар беради «Интерфакс» «Роспотребнадзор» (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат) раҳбари Анна Поповага таяниб.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Бугун мен Россия ‘Роспотребнадзор’нинг ‘Вектор’ илмий маркази олимлари томонидан амалга оширилган муҳим бир кашфиёт ҳақида маълум қилмоқчиман: одамнинг А гриппи, А(H5N8) парранда гриппи вирусини юқтириб олиши билан боғлиқ биринчи ҳолат лаборатория шароитида тасдиқланди», — деди Попова «Россия-24» телеканалидаги брифингда.

    Попованинг аниқлик киритишича, вирус Россия жанубидаги парранда фабрикасининг етти нафар ходимида қайд этилган, у ерда 2020 йил декабрида бир бош паррандалар орасида парранда гриппи авж олган эди.

    Унинг сўзларига кўра, касаллик уларда енгил формада кечган, хавфлар «минималлаштирилган, вазият ундан кейин ривожланмаган», касалланиб ўтган қушларнинг ҳолати яхши.

    «Вирус қушдан одамга юқишга қодир, турлараро тўсиқ енгиб ўтилди. Аммо бугунги кунда грипп вирусининг ушбу вариант одамдан одамга юқмайди. Кейинги мутациялар ушбу тўсиқни ҳам қанчалик тез енгиб ўтишини вақт кўрсатади», — деди Попова.

    Унинг таъкидлашича, вирус эрта босқичда аниқлангани сабабли унинг эҳтимолий мутацияларига тайёрланиш, одамдан одамга юқишга қодир бўладиган вақтгача тест тизимларини ва вакцина платформаларини ишлаб чиқиш учун вақт бор.

    «Одамнинг биринчи марта янги А (H5N8) гриппи билан касалланиши борасидаги маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га юборилди. Бу бир неча кун аввал натижаларга тўлиқ ишонч ҳосил қилганимиздан кейин содир бўлди. ‘Вектор’ GISAID халқаро базасига А(H5N8) вирусини тўлиқ геномли секвенлаш (кетма-кетлигини аниқлаш) маълумотларини киритди», — деди Попова.

    Ноябрь ойида «Вектор» илмий маркази Россиянинг 15 та ҳудудида ёввойи ва уй паррандалари орасида H5N8 гриппининг янги вируси айланаётганини маълум қилган, аммо ўшанда вирус одам учун хавфли эмасди.

    ЖССТ маълумотларига кўра, шу пайтгача одамга парранда гриппининг А(H5N1), А(H7N9) ва А(H9N2) вируслари ҳамда чўчқа гриппи вирусининг А(H1N1), А(H1N2) ва (H3N2) турлари юқиши ҳолатлари бўлган.

    «Вектор» илмий маркази парранда гриппининг янги А(H5N8) турига қарши вакциналар ва тест тизимлари ишлаб чиқишга киришишга тайёрлигини маълум қилди.

    «Юқори патогенли парранда гриппи авж нуқтасининг бундай тезкорлик билан расшифровка қилиниши бугуноқ одамда касалланиш ҳолатини тезкорлик билан аниқлаш ва даволашни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш имконини берувчи тест тизимларини ишлаб чиқишга киришиш имконини беради», — деди марказ раҳбари Ринат Максютов. «Шунингдек, номзод вакцина штаммини яратиш ишларини бошлаш имконини ҳам», — дея қўшиб қўйди у.

    ЖССТ вакили Тарик Яшаревич маълум қилишича, ташкилот Россия ҳукумати томонидан Халқаро тиббий-санитария қоидалари механизми орқали одамларнинг H5N8 парранда гриппи билан касалланиши ҳолати ҳақида хабардор қилинган. Унинг таъкидлашича, агар ҳолат тасдиқланса, бу одамнинг H5N8 билан касалланиши билан боғлиқ биринчи вазият бўлади. Ҳодисанинг Россия ва бошқа мамлакатлар аҳолиси учун хавфларини баҳолаш мақсадида ташкилот маълумот йиғмоқда, деди у.

    Мавзуга доир:

    • Парранда гриппи сабаб Англияда 40 мингга яқин курка йўқ қилинди, Японияда эса 140 мингга яқин товуқ ўлдирилади
    • Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида парранда гриппи тарқалди
    • Хитойда чўчқа гриппининг янги штамми аниқланди. У янги пандемияни юзага келтириши мумкин
    • Хитойда парранда гриппи ҳам кенг тарқалаётгани маълум қилинди

    21.02.2021, 10:58   Изоҳ (0)   12934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезия пойтахтида муссон ёмғири туфайли сув тошди

    21.02.2021, 08:28

    Олимлар COVID-19 туфайли инсониятнинг 20,5 миллион йиллик умри бевақт тугаганини аниқлади

    21.02.2021, 07:50

    Навальний «Ив Роше» иши бўйича 2,5 йилни колонияда ўтказадиган бўлди

    20.02.2021, 23:35

    Россияда COVID-19’га қарши учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилди

    20.02.2021, 22:56

    Аргентина соғлиқни сақлаш вазири вакцинация можаросидан кейин истеъфога чиқди

    20.02.2021, 21:46

    Украина ҳукумати «Путиннинг отаси» Виктор Медведчук ва унинг турмуш ўртоғига санкция эълон қилди

    20.02.2021, 20:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.